Турк Youtube сферасида кузатиб борадиган каналларим: 1. Barış | AbsurdoPediya
Турк Youtube сферасида кузатиб борадиган каналларим:
1. Barış Özcan - илм фан ҳақида дунё трендидаги мавзулар ҳақида ажойиб контент тайёрлайдиган мен учун идеал блогерлардан бири:
https://youtube.com/c/Bar%C4%B1%C5%9F%C3%96zcan
2. AçıkBeyin (Sinan Canan) - мия психологияси ва фалсафаси мавзуларида жудаям қизиқарли суҳбатлар олиб боради:
https://youtube.com/c/A%C3%A7%C4%B1kBeyinE%C4%9Fitim
3. Yusuf Kayaalp - тарихни 3 ёшидаги болага ҳам чунтириб қўядиган, комедик анимациялар билан жуда ажойиб тарзда контент яратган:
https://youtube.com/user/TurkceDublaj07
4. Basak Kablan - жуда кучли психолог, айниқса аёлларга жуда фойдали контент:
https://youtube.com/c/basakkablan
5. Enis Doko - дин ва фалсафа мавзуларида суҳбатлар олиб боради:
https://youtube.com/c/enisdokovideo
6. Kafile - дин мавзусида видеолар қилишади. Дин ҳақида деганимда хаёлингизга ўтирволиб маъруза ўқийдиганлар, “энамни эмиб қўйсам нима бўлади?” каби мавзулар келмасин. Жудаям чуқур ва жиддий мавзуларда юқори сифатли видеолар тайёрлашади:
https://youtube.com/c/KafileTR
7. Hikmet Anıl Öztekin - шоиртабиат, романтик ва гўзал инсон. Яхшиси ўзингиз кўринг:
https://youtube.com/c/HikmetAn%C4%B1l%C3%96ztekin
8. Diamond Tema - мифология мавзусида видео ва подкастлар тайёрлайди:
https://youtube.com/c/DiamondTema
9. Karavandaki Adam - мукаммал букблогер, китобсеварлар учун ажойиб бир канал:
https://youtube.com/c/karavandakiadam
10. Murat Soner - Туркиянинг "Badcomedian"и. Кинокритик. Турк сериалларини севувчилар кўриб қўйинглар сериалларингизнинг асл башарасини :
https://youtube.com/c/Muratsoner
11. Flu TV - ҳаддан ташқари интеллектуал ва ҳар бир мавзуга умуман бошқа дунё қараш билан қарайдиган илмий, кўнгилочар ва позитив канал:
https://youtube.com/c/ilkercanikligilflutv
Қолганларини кейинги сафар ёзарман. Эътибор берган бўлсангиз умуман кўнгилочар ва енгил мавзули каналларни ёзмадим. Чунки ёқтирмайман. Бу ерда тавсия қилинган каналларнинг барчаси шахсий ривожланишингиз учун жуда катта ёрдам беради!
@absurdopediya