2022-09-02 15:36:52
ҳадисларни мутаҳассисларга қолдиринг!
фақиҳлар муборак оятларни, ҳадисларни, иснодларни таҳлил қилиб; "жарҳ ва ттаъдил" илми асосида китоблар ёзиб, кимни иснодига ишониш мумкин эмаслигини; кимни ҳотираси заифлигини; ким ёлғон ривоят тўқиб чиқганини — барчасини ўз китобларида биз учун жамлаб беришган!
ва кейин мазҳаб усулига кўра, ҳадислардан нима ҳукмлар чиқиб келишини бизлар учун китобларида жамлаб меърос сифатида қолдиришган. ҳаводан олиб эмас, чўнтагидан олиб эмас, катъий усулга кўра барчасидан ҳукм чикарилган!
ва буларни барчаси мазҳабларнинг фиқҳий китобларида жамланган.
ҳозирги кунда пайдо бўлган шаҳслар эса бу ҳукмларга ҳечқандай баҳо беришга ҳаққи йуқ. қайси ҳадис саҳиҳ; қайси ҳадис заиф; қайси далиллар энг кучли эканлигини аниқлаш қобилиятини ҳаттоки асари ҳам уларда йўқ!
4.5K views12:36