Get Mystery Box with random crypto!

ЭХТИЁТ БЎЛИНГ. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: | Qomarun🌙 قَمَرٌُ

ЭХТИЁТ БЎЛИНГ.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
– Идишларнинг устини ёпинглар.
– Мешларни боғланглар.
– Эшикларни беркитинглар.
– Чироқларни ўчиринглар.
Чунки шайтон мешларни еча олмайди. Эшикларни оча олмайди. Идишларнинг устини оча олмайди. Ҳеч нарса топа олмасангиз, идишнинг устига бир чўпни кўндаланг қўйиб бўлса ҳам, Аллоҳнинг исмини зикр қилиб қўйинглар. Чунки сичқон уй аҳлининг устидан уйга ўт қўйиб юбориши мумкин».

Имом Термизий ва бошқалар ривояти.
ㅤㅤㅤㅤ
Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!