2021-03-10 18:22:38
#АЁЛ
• Аёл қаҳва кабидир:
- пишгунича аччиқ бўлади, пишгандан сўнг ҳузур беради.
• Аёл бола кабидир:
- бошида гапиришини жуда хоҳлайсан, кейин қачон жим бўлишини кутиб яшайсан.
• Аёл денгиз кабидир:
- қачон сокин бўлишини ва қачон тўфон кўтарилишини билмайсан.
• Аёл топишмоқ кабидир:
- жавобини топгунингча жиғибийрон бўласан, топганингда эса жуда осон эканини билиб кулиб қўясан.
• Аёл кока-кола кабидир:
- зарари борлигини биласану, лекин тарк этолмайсан.
• Аёл термост кабидир:
- Ҳар қандай эски муаммони қайноқ ҳолда тутиб тура олади.
• Аёл мушук кабидир:
- ўзи мулойим бўлади, аммо тирноғи ўткир!
• Аёл гул кабидир:
- эътибор берганинг сари гўзаллашади, эътибор сусайса сўлади...
Маҳбубий
https://t.me/AbrorMuxtorAliy
5.1K views15:22