Get Mystery Box with random crypto!

​​#ШЕЪРИЯТ ВАЗИЯТ Янги давр бўлди, янгича луқма, Шакар Оврўп | Аброр Мухтор Алий | Расмий канал

​​#ШЕЪРИЯТ

ВАЗИЯТ

Янги давр бўлди, янгича луқма,
Шакар Оврўпали, туз Оврўпали,
Кулгучлар сохтадир, киприклар тақма,
Дудоқ Оврўпали, кўз Оврўпали.

Гўдак ўзлигини бошдан битирган,
Тепа-тепа тепамизда ўтирган,
Бизни берк кўчага судраб келтирган,
Оёқ Оврўпали, из Оврўпали.

Бириси дискода кўзин сузади,
Бошқаси клубда ипин узади,
Ривожга хисса йўқ, фақат бузади,
Она Оврўпали, қиз Оврўпали.

Қолипга сиғмайди суйганларимиз,
Ёзишла битмайди туйганларимиз,
Фаранг модасидир кийганларимиз,
Астар Оврўпали, юз Оврўпали.

Энг маҳрам ерларда парда қолмади,
Рижолман деганда зарда қолмади,
Иштон кийган ҳезим ерда қолмади,
Жилва Оврўпали, ноз Оврўпали.

Юқумли касал бу, эмасдир ирсий,
Буюк олқиш олди мақбулнинг терси,
Ассалом ўрнига «ест», «окей», «мерси»,
Оғиз Оврўпали, сўз Оврўпали.

Ҳар кун қаршимизга ўн аҳмоқ чиқар,
Бақириб чақирар, қурганни йиқар,
Қулоғимиз тинглаб, кўзимиз боқар,
Сурув Оврўпали, ёз Оврўпали.

Беюз шарафсизлар шарафсиз ростдан,
Диёнат кемамиз тешмоқчи қасддан,
Оналар Тошкондан, Анжондан, Чустдан,
Бола Оврўпали, қиз Оврўпали.

Саҳнада тиктокер турар тинглаймиз,
Жинними, ғинними кулар тинглаймиз,
Беномус беорни суяр тинглаймиз,
Қўшиқ Оврўпали, соз Оврўпали.

Ҳақ бўлсанг ботиллар кўролмаяпти,
Ҳар ким ҳам ҳаддида туролмаяпти,
Ота қиздан ҳисоб сўролмайяпти,
Шакл Оврўпали, без Оврўпали.

«Ўзбек шуми?!», десам, «шу», демоқдалар.
Шампанни кўрсатсам, «сув» демоқдалар.
Зокирлар тебраниб «Ҳу», демоқдалар,
Пўчоқ Оврўпали, ўз Оврўпали.

Абдурроҳим Каракўч
20 март, 1986 йил

Таржимон Аброр Мухтор Алий
2 март, 2021 йил

Каналга уланиш
https://t.me/AbrorMuxtorAliy