Get Mystery Box with random crypto!

Таъзия Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари | Аброр Мухтор Алий | Расмий канал

Таъзия

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирдлари, «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати аъзоси, «Аssodiq» асосчиси, устоз Абдулманнон Абдуллоҳ домланинг волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, шогирдларига, қариндош-уруғларига, яқинларига чуқур ва самимий таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло марҳуманинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин, жаннатнинг олий даражаларига етказсин!

Устоз Абдулманнон домлага ва барча мусибатзадаларга сабру салвон, қилган сабрларига Аллоҳ таолодан улкан ажр-мукофотлар сўраймиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

«Hilol-nashr» матбаа-нашриёти ва Islom.uz портали жамоаси

@islomuz & @hilolnashr