Get Mystery Box with random crypto!

Таъзия «Hilol nashr» матбаа-нашриёти ва Islom.uz порталининг | Аброр Мухтор Алий | Расмий канал

Таъзия

«Hilol nashr» матбаа-нашриёти ва Islom.uz порталининг фаол ходимлари Даврон Муҳаммадёр ва Иброҳим Муҳаммадёрларга бувижонлари Турсунхон ҳожи аянинг вафотлари муносабати билан чуқур ва самимий таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло марҳуманинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин.

Аллоҳ таоло марҳуманинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларининг ўрнини ажру мукофот билан тўлдирсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!
 
«Hilol nashr» матбаа-нашриёти ва Islom.uz портали жамоаси

@islomuz & @hilolnashr