Get Mystery Box with random crypto!

#ЛАТОИФ • АДВОКАТ • Бир йигит ресторанда ёлғиз ўтирган қизни | Аброр Мухтор Алий | Расмий канал

#ЛАТОИФ

• АДВОКАТ

• Бир йигит ресторанда ёлғиз ўтирган қизнинг олдига келиб:
- Сиз билан ўтирсам майлими? -, деди.
- Нима? Мен билан бир кеча ўтказмоқчиман, деяпсанми? Уялмайсанми?!-, дея қичқирди қиз.
• Йигитнинг юзи дув қизариб, нарироққа бориб, бошқа ерга ўтирди.
• Одамлар йигитга нафрат билан қарашди.
• Бироз муддат ўтгач қиз йигитнинг олдига келиб, паст овоз билан:
- Мени маъзур тутинг, мен психология курсида ўқийман. Сизнинг ҳижолат қилганингизда юз тузилишингизни кўргим келди-, деди.
• Йигит ҳам тўсатдан:
- Уч минг доллар? Бир кечага шунчами?! Йўғей, бу қиммат!-, дея қичқирди.
• Одамлар ялт этиб қизга тикилишди, уларнинг кўзида қизга паст назар бор эди.
• Қиз мум тишлаганча жойига бориб ўтирди.
• Йигит кетишдан олдин қизнинг олдига келди ва:
- Мени ҳам маъзур тутинг! Касбим адвокат, вазиятни қандай қилиб ўз фойдамга бура олишимни сизга кўрсатиб қўймоқчи бўлдим!-, деди.

Олинти

Каналга аъзо бўлиш учун
манзил
https://t.me/AbrorMuxtorAliy