Get Mystery Box with random crypto!

ЮРАГИМНИ ЧЎҚИЁТГАН ҚУШ! Бир ҳиски, Юракни қабартиради, Тўлғ | 𝗔𝗕𝗜𝗧𝗨𝗥𝗜𝗬𝗘𝗡𝗧 | 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗜𝗬

ЮРАГИМНИ ЧЎҚИЁТГАН ҚУШ!

Бир ҳиски,
Юракни қабартиради,
Тўлғоқ азобидай,
Қийнар, азоблар.
Қўрқаман,
Гоҳида ҳатто яшашга.
Гоҳида,
Шу ҳисни,
Шунчалар қўмсайди юрак,
Бу не азоб?!
Бу не дард?!
Бу не оташ?!
Жисми жонингга зимдан туташса,
Айирса яқинларингдан бир-бир.
Юрагимда ой, арғимчоқ учар,
Бир қуш юлдуз терар хаёлларимдан.
Ўша қуш сенми?!
Юрагимни чўқиётган қуш!
Эшик ғичирлайди...
Парда учади,
Ним ёруғ хонада сузар булутлар.
Тонг кириб келади,
Эшик ғийқиллар...
Кўнгилнинг, тутқучи синган эшиги,
Тушлар илинади киприкларимга!


@Мирзоҳид Ботиров
21.12.2020.
Тошкент, Олмазор

Гўзал ёзғичларда қолинг!

https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ