Get Mystery Box with random crypto!

Расман: тўлов-контракт миқдорлари ўзгармайди 2021 йил 1 февра | Abituriyent Info DTM

Расман: тўлов-контракт миқдорлари ўзгармайди

2021 йил 1 февралдан бошлаб республикамизда иш ҳақи ва стипендиялар миқдорлари 10 фоизга оширилиши белгиланди.

Пандемия шароитида республика аҳолисининг тўлов қобилияти пасайганлигини ҳисобга олиб, фарзанди давлат олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиётган оилаларга енгиллик яратиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий ўқув йилидаги амалдаги тўлов-контракт миқдорлари ўзгаришсиз сақлаб қолинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати


Сафимизга қўшилинг!
@davlattestmarkazi