Get Mystery Box with random crypto!

Abdurashid domla ma'ruzalari

Telegram kanalining logotibi abdurashid_hoji_domla — Abdurashid domla ma'ruzalari A
Telegram kanalining logotibi abdurashid_hoji_domla — Abdurashid domla ma'ruzalari
Kanal manzili: @abdurashid_hoji_domla
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 146

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2023-04-06 20:34:51
РАМАЗОН ОЙИНИНГ УЧИНЧИ ЖУМАСИ МУБОРАК

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

УШБУ ФАЙЗЛИ КУННИНГ ШАРОФАТИДАН АЛЛОҲИМ БАРЧА СОЛИҲ АМАЛЛАРИМИЗНИ ҚАБУЛ ҚИЛСИН, ҚАЛБЛАРИМИЗНИ ИЙМОНГА ТЎЛДИРСИН, ГУНОҲЛАРГА ҚАРШИ ТУРА ОЛАДИГАН КУЧ БАҲШИДА ЭТСИН, ИККИ ДУНЁ САОДАТИГА МУШАРРАФ БЎЛИШИМИЗНИ ТАЪМИНЛАСИН!!!

КУНИНГИЗ МАЗМУНЛИ ВА БАРАКОТЛИ ЎТСИН. ЖУМА МУБОРАК, АЗИЗЛАР!
187 views17:34
Ochish/sharhlash
2023-04-06 11:10:52 Савол: Рўзани очмайдиган ва макруҳ бўлмаган амаллар қайсилар:

Жавоб: Рўзани бузмайдиган ва макруҳ бўлмаган амаллар ушбулардир:
1. Сурма қўйиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида сурма қўяр эдилар.
2. Мўйлаб ва соқолларга ёғ суртиш.
3. Баданга, бошга ёғ суртиш.
4. Рўзадорнинг таҳоратдан ташқари оғиз-бурнини чайиши, салқинлаш мақсадида ғусл қилиш, бошидан сув қуйиши, сувнинг ичига тушиб олиши, нам латтани баданига ёпиб олиши. Булар Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ наздларида макруҳ эмас, фатво ҳам шундай, чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида жазирама иссиқ туфайли, ташналикни босиш учун бошларидан сув қуяр эдилар. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо рўзадор ҳолатида латтани намлаб, баданига ўраб олар эди. Ибодатга кўмак бўлсин деб, фитрий бетоқатликни кетказиш учун бундай қилишнинг зарари йўқ.
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ бу ишларни макруҳ санаганлар. Лекин уларнинг макруҳлиги рўзанинг бузилишига олиб келгани учун эмас, балки ибодатни адо қилишда сабрсизлик изҳор қилгани учундир.
5. Рўза ҳолатида, заволдан аввал ҳам, кейин ҳам мисвок ишлатиш макруҳ эмас. Имом Аҳмад, имом Молик, имом Шофеъиннинг наздида эса заволдан кейин мисвок ишлатиш макруҳ.
6. Рўзадорнинг мушк, атир каби ҳушбўйликларни ҳидлаши макруҳ эмас.
7. Одамни заифлаштирмаса қон олдириш мумкин.
8. Қасддан ейилмайдиган, лекин сақланиш қийин бўлган нарсалар ҳалқумдан ўтса ҳам рўза очилмайди. Масалан, ҳавода учиб юрадиган майда ҳашаротлар, тутун, чанг кабилар.
9. Эркак пешобни тўхтатиш ёки даволаниш мақсадида жинсий аъзосига бирор нарса киргизиб олса, рўза очилмайди (лекин аёлларда очилади).
10. Рўзадорлигини унутиб, одатий ёки ғайриодатий ишларни қилиш, масалан, еб-ичиш, жимоъ қилиш ёхуд ҳуқна (клизма) қилдириш, қулоққа дори томизиш рўзани очмайди (лекин эсига тушиши билан бу амаллардан тўхташ зарур). Агар қари, заифҳол киши рўзасини унутиб, овқатланаётган бўлса, огоҳлантирмайди. Ёш, бақувват киши бўлса, огоҳлантирилади. У эса огоҳлантиришни эшитган заҳоти оғзидаги нарсаларни ютмай, дарҳол ташқарига чиқариб ташлаши лозим бўлади. Ютиб юборса рўзаси очилади ва қазоси вожиб бўлади, каффорати хусусида эса уламолар турли фикрлар билдиришган.
11. Эркагу аёлнинг тушда эҳтилом бўлиши ҳам рўзани очмайди.
12. Жунуб ҳолда субҳи содиқни қарши олиш рўзани очмайди.
20. Савол: Аёл киши ҳайз кунларида рўза тутса бўладими?
Жавоб: Ҳайз ва нифос чоғида рўза тутиш жоиз эмас. Поклангандан кейин қазоси тутиб беридлади.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Бизга ўша ҳолат етганда рўзанинг қазосини тутишга буюрилар эдик, намознинг қазосини ўқишга эса буюрилмас эдик”.
Ушбу ҳадисга кўра ҳайз ва нифос кўрган аёллар рўзасининг қазосини тутадилар, лекин намознинг қазосини ўқимайдилар.
21. Савол: Аёл киши рўза тутаётганда ҳайз қони келиб қолса нима қилади?
Жавоб: Ўз-ўзидан рўзаси очилиб кетади ва зиммасига қазосини тутиб бериш лозим бўлади.
22. Савол: Рўзадор аёл лабига бўёқ суртса бўладими?
Жавоб: Рўза ҳолида лаб ташқи аъзо ҳисобланади. Унга бўёқ суртиш билан рўза очилмайди.
23. Савол: Рўза тутмасликка узрли кишиларнинг узрлари тугаса, нима қилинади?
Жавоб: Узрлари сабабли неча кун рўза тута олишмаган бўлса, ўша кунларнинг қазосини тутишлари вожиб бўлади.
24. Савол: Касаллиги қайталаниб қолиш хавфи бўлса, рўза тутмаса бўладими?
Жавоб: Мусулмон, моҳир, ҳозиқ табиб маслаҳат берса, рўзасани кечиктириб, қазосини тутиши лозим бўлади. Касали зиёда бўлиши ё чўзилиб кетиши хавфи бўлса ҳам шундай (яъни рўзани очса бўлади). Бунда зиммасига қазо вожиб бўлади.
25. Савол: Рўза тутмасликка бўлган рўхсат барча турдаги касалликка доирми?
Жавоб: Бу ҳукм барча турдаги касалликка эмас, балки фақат рўза тутиш зарар қиладиган касалликларга оиддир. Рўза тутиш зарар қилмайдиган беморлик рўза тутмасликни мубоҳ қилмайди.

Мўминнинг қалқони китобидан.
146 views08:10
Ochish/sharhlash
2023-04-05 14:03:56 Omir ibn Abdullohning ibodatlari
(Ustoz Abdurashid domla)

Telegram kanalimiz:
T.me/Abdurashid_hoji_domla
106 views11:03
Ochish/sharhlash
2023-04-05 11:50:13 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий алайҳиссалом марҳамат қиладилар:

“Қанча рўзадорлар бор, уларнинг рўзасида оч қолишдан бошқа нарса йўқ. Қанча қоимлар бор, уларнинг қиёмида бедорликдан бошқа нарса йўқ”

(Имом Аҳмад ривояти).
120 views08:50
Ochish/sharhlash
2023-04-04 13:19:22 Рўзанинг фазилатларидан яна бири унинг дўзахдан тўсувчи қўрғон эканидир

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда шундай деганлар:
«Банда Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш куз узоқлаштиради», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.

Изоҳ: «Етмиш куз» – етмиш йиллик масофа дегани. Ушбу арабча ибора биздаги «Етмиш баҳорни қарши олди» деган иборага ўхшайди.
143 views10:19
Ochish/sharhlash
2023-04-03 17:17:20
Ota-Onaga oq bo'lib qolish haqida
(Ustoz Abdurashid domla)
153 views14:17
Ochish/sharhlash
2023-04-03 12:35:39 РЎЗАНИ ОЧМАЙДИГАН АМАЛЛАР

Рўзани очмайдиган ва макруҳ бўлмаган амаллар

САВОЛ: Рўзани очмайдиган ва макруҳ бўлмаган амаллар қайсилар?

ЖАВОБ:

1. Сурма қўйиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида сурма қўяр эдилар;

2. Мўйлаб, соқолларига ёғ суртиш;

3. Бадан, бошларга ёғ суртиш;

4. Рўзадор таҳоратдан ташқари оғиз-бурунларини чайиш, салқинлаш мақсадида ғусл қилиш, бошидан сув қуйиши, сувнинг ичига тушиб олиши, нам латтани баданига ёпиб олиши. Абу Юсуф роҳматуллоҳи алайҳ наздларида макруҳ эмас, фатво ҳам шунгадир. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида чанқоқ босгани ва иссиқлик туфайли бошларидан сув қуяр эдилар. Ибн Умар розиаллоҳу анҳумо рўзадор ҳолатида латтани намлаб баданига ўраб олар эдилар. Бу амалларни ибодатга кўмак бўлсин учун, фитрий бетоқатликни кетказишлик учун қилишликда зарар йўқ.

Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ бу ишларни макруҳ санаганлар. Лекин макруҳлиги рўзани бузишга олиб борувчилиги эътиборидан эмас, балки ибодатни адо қилишда сабрсизликни изҳор қилганлиги эътиборидандир.

Бир киши салқинлаш мақсадида сувга шўнғиса рўза очилмаслигига учала имом ҳам иттифоқ қилганлар;

5. Рўза ҳолатида, заволдан аввал бўлсин ёки кейин мисвак ишлатиш макруҳ эмас. Имом Аҳмад, Имом Молик, Имом Шофеъий наздларида заволдан кейин мисвак ишлатиш макруҳдир;

6. Рўзадор мушк, атир ҳушбўйликларни ҳидлаши макруҳ эмас (исириқ, тутунларни ичига ютиш билан рўза очилади);

7. Заифлаштирмаса қон олдириш;

8. Қасддан ейилмайдиган ва ундан сақланиш қийин бўлган нарсаларни ҳалқумдан ўтиши билан. Масалан: ҳавода учиб юрадиган майда ҳашоротлар, тутун, чанг:

9. Эркаклар сийдикни тўхтатиш, даволаниш мақсадида жинсий аъзосига бирор нарса киргизиб олсалар (аёллар шу каби ишни қилсалар рўзалари очилади);

10. Саҳарликдан сўнг тишнинг ораларида қолган нарса нўхат миқдоридан кичикроқ бўлиб, уни ютиб юборса зарари йўқ. Лекин оғиздан ташқарига чиқариб сўнг оғизга қайта солиб ютса рўза очилади. Нўхат миқдорича ё каттароқ бўлса рўза очилади.

Эсдан чиқариб одатий ёки ғайри одатий ишларни бажаришлик. Масалан: еб-ичиш, яқинлик қилиш ёҳуд клизма қилдириш, қулоғига дори томизиш. (Эсига тушиши билан бу амаллардан тўҳталиш зарур).

Қари, заифҳол рўзадор киши эсидан чиқиб овқатланаётган бўлса, уни огоҳлантирилмайди. Агар ёш, қувватга эга бўлса, огоҳлантирилади. У эса огоҳлантирувни эшитгач оғзидаги нарсаларни ютмаслиги, дархол ташқарига чиқариб юбориши лозим бўлади. Ютиб юборса рўзаси очилади. Қазоси вожиб, каффороти хусусида эса уламолар бир неча қавллар айтганлар.

11. Эркагу аёл тушида булғаниши;

12. Жунуб ҳолда субҳи содиқни қарши олиш;

манба: Фиқҳ.уз
162 views09:35
Ochish/sharhlash
2023-04-02 13:13:50 Imom A'zam hayotlarida bo'lgan voqea
(Qo'shtepa tumani "Ismoil Buxoriy" masjidi imom-xatibi Abdurashid domla Mirsaidov)
═════ ✿ ═════

Yaqinlarga ulashing:
https://t.me/abdurashid_hoji_domla
175 viewsedited  10:13
Ochish/sharhlash
2023-04-02 10:28:37
Рамазон ойида ёш болаларни рўза тутишга қизиқтириш воситалари:
Илгари Шом аҳлининг шундай одати бор эди: улар ёш болаларига рўза тутишни ўргатар экан, уни «минора зинаси» деб номлашар эди. Демак, ёш бола аввал бомдоддан пешингача рўза тутади. Сўнг пешиндан асргача рўза тутади. Кейин асрдан то қуёш ботиб, катталар билан оғиз очгунича рўза тутади. Биринчи рўза тутган куни бу бола учун махсус ифторлик дастурхони ёзилади. Дастурхонга турли-туман таомлар, ичимликлар ва ҳар хил ширинликлар ҳамда мева-чевалар қўйилади. Бола ўртада туради. Аҳли уни ўраб олиб, мақтаб, олқишлайдилар. Аллоҳга ҳамд айтишни ўргатадилар. Унга Аллоҳ ҳузурида қандай ажрлар борлигини тушунтирадилар. То ифтор бўлганини билдирувчи азон айтилгунича шундай қиладилар. Мазкур дастурхон ёш болаларнинг рўзага бўлган муҳаббатини оширишда омил бўладиган энг муҳим воситалардан биридир.
Али Тантовий.
199 views07:28
Ochish/sharhlash
2023-04-01 10:29:19 Фаришталар рўзадор ҳаққига дуо қилади

Ривоятларда келишича,
Рамазон ойида бирор киши уйқудан уйғониб, ётоғида ўнгга, чапга тўлғонса, фаришта унга:
“Тур, Аллоҳ сенга барака ато этсин ва сени раҳм қилсин”, дейди.

Агар у намоз ниятида ўрнидан турса, унга тўшаги:
“Аллоҳим, унга улуғ мақомлар бер”, деб дуо қилади.

Агар кийимини кийса, кийим:
“Аллоҳим, унга жаннатинги ҳалол қил”, дейди.

Агар пойабзалини кийса, бир пой пойабзали:
“Аллоҳим, унинг қадамларини сиротда собит қил”, дейди.

Агар таҳорат олиш учун идишни олса, идиш:
“Аллоҳим, унга жаннат идишларини ато эт”, дейди.

Агар таҳорат олса, сув:
“Аллоҳим, уни гуноҳ ва хатолардан покла”, дейди.

Агар намоз ўқиш учун турса, уй:
“Аллоҳим, унинг қабрини кенг, лаҳадини нурли, роҳатини зиёда қил”, деб дуо қилади.

Аллоҳ таоло унинг дуоларини ижобат қилади.

"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.
194 views07:29
Ochish/sharhlash