Get Mystery Box with random crypto!

Дунё сени тоғангмас Кўпчилик мана шу фразани интернетда кўп и | Abduqodir Yusupov ᵇˡᵒᵍ

Дунё сени тоғангмас

Кўпчилик мана шу фразани интернетда кўп ишлатяпти. Бу қаердан келди? Java тахаллусида оғиз билан қўшиқ айтадиган битта брат бор экан. У томонидан яратилган янги трекнинг сўзлари бу.

Java ўзига ноанъанавий кўриниш танлаган, унинг боши бинт билан ўралган, барча клипларида шундай, бирорта боши бинтланмаган башарасини топа олмадим. Масалан Мэрлин Мэнсон, Кисс гуруҳи турли макиажларда чиқишса, россиялик рэпер Элжей кўзи оқиб кетган братни фейсини берадиган оқ линзалардан фойдаланиб кўриниш беради дойим.

Бу мумияга ёки Герберт Уэльснинг "Кўринмас одам" асарига отсилка берадиган фейси билан Java балки аудиторияни қизиқишини орттиришни истаса керак. (Балки просто юзи куйиб кетгандир, яхши гумонда бўлорек )

Қўшиқ как бы миянга кириб, унга тезда ин қуриб оладиган стильда айтилган, хайдаб чиқариш қийин. Бугунги фаст фуд лайфстайл ва клипли тафаккур жанрида яшайдиган ёшлар аудиториясини шу қўшиқ билан head shot қилган.

Қўшиқ маъноли, уйда ёёёёётволиб ҳамма нарсадан нолиятган, ўзи ғирт гуноҳ ишларни қилиб юриб но қоритойни ёқволадиган школотронга катта акасини маслаҳатлари стилида куйланган.

Бу йигит ўз услубига эга, тўғри қандайдир регги ва урбан соул жанрларига аралашган репнинг монстр боласига ўхшаб туюлиши мумкин, аммо подача, сўзлар талаффузи оригиналга ўхшайди.

Мен янги талантлар чиқишидан доим хурсанд бўламан, фарқи йўқ у қайси жанрда, муҳими fresh blood. Ҳозирда ушбу трек Яндекс Чартда 29-ўринда турибди ва кўтарилишда давом этяпти. Босилиноради.

Қўшиқни шу ерда тинглаб кўриш мумкин.

@nurbekalimov