Get Mystery Box with random crypto!

Ғалабааааа 'Насаф' Фахримизсан қадрдон 'Насаф' Кўрдик мана о | Abdunazarov kanali

Ғалабааааа "Насаф"

Фахримизсан қадрдон "Насаф"
Кўрдик мана олтита голни.
Ғурурландик, қувончга тўлдик,
Маза қилиб кўрдик футболни.

Футбол кўриб, кайфият баланд,
Хурсанд бўлиб, шодландик мана.
Ўзбегимга жуда ярашар,
Ғалаба-ю, тўйи тантана.

Футболчилар ишончни оқлаб,
Қаторлатиб, тўплар киритди.
Мураббийлар тактика билан,
Ўйинни зўр қилиб юритди.

Биз сиз билан фахрланамиз,
Қаҳрамонлар жасур ўғлонлар.
Ғалабалар, омад ёр бўлсин,
Сиз мустаҳкам, метин қўрғонлар.

Ўзбекистон онажон юртим,
Донғи кетган бутун дунёга.
Ғалабани нишонлаш учун,
Дўстлар келинг Қашқадарёга!

Ассалому алайкум азиз Ватандошларим. "Насаф" жамоамизнинг ғалабаси билан барчангизни табриклайман. "Насаф" футболчиларига, мураббийларига, чиройли футбол учун раҳмат. Доимо ғолиб бўлиб юрт байроғин кўтарингизлар илоҳим.Оллоҳ мададкор бўлсин.

Ғалабааааа "Насаф"
Ғалабаааа Қашқадарё!!!
Ғалаба Ўзбекистон!!!!

Табриклаймиз!
Сизларга ҳурмат билан "Боксчилар шоираси" унвони соҳибаси Марҳабо Каримова Эсонмурод қизи. Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, Минжир қишлоғидан.

@Marhabo_Karimova_Qashqadaryo