2022-07-07 16:01:33
Навбатдаги яхши хабар: энди таксичилар ҳам ваниҳоят ўзини-ўзини банд қилган фуқаролар тоифасига киритилмоқда (даромад солиғидан озод бўлади)
Президент қарори билан,
2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охирига қадар йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти
ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилмоқда. Бунда:
— лицензия варақасини беришда автомобилнинг
10 йиллик эксплуатация даврига қўйилган талаб бекор қилинади;
— мажбурий
тиббий ва техник кўрик муддати
1 йилда 1 марта қилиб белгиланади;
— ўзини ўзи банд қилган ташувчилардан, шу жумладан юридик шахслардан
лицензия варақаси берилганлиги учун
давлат божи миқдори 300 минг сўм этиб белгиланади.
Бундан ташқари фуқаро томонидан ўзининг автомобилини йўловчи ташиш лицензиясига эга бўлган
юридик шахсларга ижарага берилганда нотариал идоралар томонидан тасдиқлаш талаби бекор қилинмоқда. Ижара шартномаси
солиқ органларида электрон ҳисобга қўйилади.
Ўтган йили 19 май куни Шавкат Мирзиёев 60 дан зиёд касблар қаторида таксистлар ҳам ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар сифатида даромад солиғидан озод қилиниши таъкидланганди, аммо кейинчалик тасдиқланган касблар рўйхатидан негадир таксичилик тушиб қолганди. Бу ҳақда аввал ҳам кўп ёзгандик (1, 2, 3, 4).
Ниҳоят ўша кунга етиб келдик.
@xushnudbek
1.9K viewsKamoliddin Abdumalikovich, 13:01