Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум! Бугун ҳижрий 1442 йилнинг биринчи куни! Сизл | Yechim Islomda

Ассалому алайкум! Бугун ҳижрий 1442 йилнинг биринчи куни! Сизларни янги 1442 ҳижрий йил билан табриклаймиз!
ЙИЛНИНГ БОШИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
(3 марта ўқилади):

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Васоллаллоҳу ъала саййидина Муҳаммад ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи васаллам. Аллоҳумма Анта абадийюл қодимул аввал. Ва ъала фазликал ъазийм ва жудикал муаввал ва ҳаза амун жадийд қод ақбала, насьалукал ъисмати фийҳи минаш шайтани ва авлияиҳи ва жунудиҳи вал ъавна ъала ҳазиҳин нафсил аммароти бис суьи вал иштиғола бима юқоррибуни (юқоррибуна) илайка зулфа. Я зал жалали вал икром. Я армаҳамар роҳимийн. Васоллаллоҳу ъала саййидина Муҳаммад ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи васаллам.”

Маъноси: Бу дунёда барчага Роҳман, у дунёда фақат
мўминларга Роҳийм Аллоҳ исми ила!
Саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга, у зотнинг оли байтлари ва асҳобларига Аллоҳ таолонинг салавоти ва саломи бўлсин!
Аллоҳим, Ўзинг аввали йўқ Боқийсан, Қаййюмсан. Сенинг буюк раҳматингга, олий фазлингга суяниб сўрайманки, кириб келган бу йилда мени (бизни) шайтоннинг шарридан, унинг дўстлари ва лашкаридaн, ёрдамчиларидан Ўз паноҳингга олгин, нафси амморамга қарши курашда мадад бергин, мени (бизни) Ўзингга яқинлаштирадиган амалларимнинг бардавом бўлишида Ўзингдан ёрдам ва тавфиқ сўрайман.
Ё Зал-жалоли вал-икром!
Саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга, у зотнинг умматларига, оли байтлари ва асҳобларига Аллоҳ таолонинг салавоти ва саломи бўлсин!


•┈┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈┈•
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ХАМ УЛАШИНГ!


@IslomYechim канали - калбларнинг хотиржамлиги!

Обуна
https://t.me/joinchat/AAAAAFhNG6QeGG9Yha4DVQ
•┈┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈┈•