Get Mystery Box with random crypto!

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун Ҳиндистондаги «Надватул-у | Abdulloh Rahim

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун

Ҳиндистондаги «Надватул-уламо»нинг раиси, машҳур аллома Абул Ҳасан ан-Надвий роҳимаҳуллоҳнинг жиянлар Муҳаммад ар-Робиъй ҳазратлари 96 ёшларида, ортида ўн минглаб шогирдларини қолдириб фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилибдилар.

Аллоҳ таоло ҳазратни раҳматига, мағфиратига олган бўлсин. Рамазон ойининг охирги даҳаси — Жаҳаннамдан озод бўлиш даҳасининг фазилатидан насибадор қилсин.

Марҳум алломанинг оналари Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга шунчалик муҳаббатли бўлганидан фарзандларининг барчасининг исмини Муҳаммад деб қўйган эканлар. Муҳаммад Робиъй — тўртинчи Муҳаммад дегани.

@AbdullohRahim