Get Mystery Box with random crypto!

Муборак уч ой бугун 23 январ, душанба кунидан бошланди Ражаб | Abdulloh Rahim

Муборак уч ой бугун 23 январ, душанба кунидан бошланди

Ражаб ойи кирганида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги ҳадисда айтилган дуоларини ўқишимиз лозим бўлади. 

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا دَخَلَ رَجَبٌ، قَالَ: "اللهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِي رَجَبٍ، وَشَعْبَانَ، وَبَلِّغْنَا رَمَضَانَ".

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ражаб ойи кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана, ва баллиғнаа ромазона», дер эдилар» (Байҳақий ривоят қилган).

Таржимаси: «Аллоҳим! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин».

«Рамазон ойига етказгин», деб дуо қилиш Рамазон ойига муштоқ бўлишдир.

(قَالَ الشَّافِعِيُّ) : وَبَلَغَنَا أَنَّهُ كَانَ يُقَالُ: إنَّ الدُّعَاءَ يُسْتَجَابُ فِي خَمْسِ لَيَالٍ فِي لَيْلَةِ الْجُمُعَةِ، وَلَيْلَةِ الْأَضْحَى، وَلَيْلَةِ الْفِطْرِ، وَأَوَّلِ لَيْلَةٍ مِنْ رَجَبٍ، وَلَيْلَةِ النِّصْفِ مِنْ شَعْبَانَ .......
(قَالَ الشَّافِعِيُّ) : وَأَنَا أَسْتَحِبُّ كُلَّ مَا حُكِيَتْ فِي هَذِهِ اللَّيَالِيِ مِنْ غَيْرِ أَنْ يَكُونَ فَرْضًا.
[الشافعي، الأم للشافعي، ٢٦٤/١]

Имом Шофеъий айтадилар:
«Бизга етганига (нақлларга) кўра, дуолар шу беш кечада ижобат қилинади.

- Жума кечаси;
- Рамазон ҳайити кечаси;
- Қурбон ҳайити кечаси;
- Ражаб ойининг биринчи кечаси;
- Шаъбон ойининг биринчи яримининг кечаси.

Ушбу кечалар ҳақида нақл қилинган фазилатли амалларнинг барчаси мустаҳабдир».

(Ибн Ражаб Ҳанбалий, «Латоифул маъориф», 264-саҳифа; Имом Байҳақий, «Шуабул иймон», 3438-ҳадис, 5-жилд, 287-саҳифа)

@AbdullohRahim