Get Mystery Box with random crypto!

#ТАБРИК • Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. • Ассалому алайкум ва | Arabic Cefr ustozimiz shogirdlari

#ТАБРИК

• Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

• Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!
• Кириб келган Рамазон ҳайити барчаларимизга муборак бўлсин!
• Бу кунларга етиб кела олмаган иймон аҳлларини Роббимиз Ўз раҳматига олган бўлсин!

• Рамазони каримнинг фироқидан қалблар маҳзунлигига малҳам ўлароқ Рамазон байрамини ато қилган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин!
• Ушбу байрам кайфияти мусулмон умматини келаси йил Рамазон хурсандлигига қадар тарк қилмасин!
• Ибодатларда бандалигимиз юзасидан ожизлик қилган бўлсакда, Роббимизнинг бенуқсон сифатлари ва раҳмати кенг эканидан умидвор ҳолда Ўзига юзланамиз:
• Аллоҳим! Амалларнинг энг афзали Сен қабул қилган амалдир!
• Кунларнинг энг афзали Сенга иймон билан юзланган кунимиздир!
Аллоҳим! Нуқсонларимизни комил амаллар қаторида қабул айла!
• Аллоҳим! Хаётимизни Сенга бўлган ибодат ила зийнатла!
Аллоҳим! Мамотимизда иймонимизни ўзимизга ҳамроҳ қил!
• Аллоҳим! Ҳашр куни Набийлар, сиддиқлар ва шуҳадолар билан бир сафда бўлишимизни насиб эт! Бу зотлар нақадар ажойиб рафиқлардир!
• Роббим!
Бизларни Ўз фазлинг ила сарофроз айла!
Юртимизни обод қил!
Барча мусулмон юртларини ҳам Ўз раҳматингга бурка!
Душманларга Ўзинг кифоя эт! Уларнинг жамоасини парчала!
Мусулмонларнинг калималарини бир қил!
Мазлумларга нусрат бер!
Золимларнинг гарданидан Ўзинг тут!
Аёлларимизни ибо, иффат ила зийнатлантир!
Фарзандларимизни иймонли, шижоатли, матонатли фидокор эт!
Вафот топган устозларимизни раҳматингга ол!
Уламоларимизнинг хизматларини зиёда, умароларимизнинг ишларини ҳидоятда қил!
Толиби илмларга фойдалик илм бер!
Жоҳилларга эса инсоф бер!
Ота оналаримизнинг тирикларини қадрини билишимизни насиб эт!
Хизматларини қилиб, дуоларини олишимизга тавфиқ бер!
Уларнинг танларини соғ, амалларини ихлосли, иймонларини саломат, бизлар ҳаққимиздаги хайрли дуоларини ижобат қил!
Вафот топганларини эса бу кунларнинг файзидан ҳосил бўладиган ажру мукофатлар ила баҳраманд айла!
Дуолар ижобат кунларда Аллоҳим, қалбларимиздаги эзгу ниятларимизни амалга оширгин!
Ўйлаганимиздан кўра ҳам афзал мақомларга эриштиргин!
Юртимизга офият ва тараққиёт, халқимизга бахт ва саодат, рахбарларимизга ҳақ ва адолат, раъиятга инсоф ва итоат, халқимиз манфаати йўлида хизмат қилишда барчамизга ҳикмат ва шижоат бергин!
Илм талабида юрганларга фойдали илм;
– бефарзандларга Қуддусни фатҳ этадиган, золимлардан мазлумлар ҳаққини олиб берадиган солиҳ ва солиҳа фарзандлар;
– бўйдоқларга икки дунё саодатида шерик бўладиган жуфтлар;
– беморларга шифо;
– қарздорларга кушойиш;
– ғарибларга нусрат;
– мазлумларга нажот;
– мусофирларга омонлик;
– рижолларга ғаниматлар;
– уммат орасига иттифоқлик;
– душман жамоаларига тафриқа, қалбларига ихтилоф;
– олимларимизга ҳайбат;
– омиларимиз учун олимларга итоат;
– фарзандларимизга илм, одоб ва уммат хизмати;
– аёлларимизга ҳаё ва иффат;
– ота оналаримизга узун ва саодатли умр, вафот этганларига раҳмат ва мағфират ато қилгин!
Ниятларимизга ихлос, дуоларимизга ижобат, қалбларимизга самимият, ақлларимизга рушд, оқибатимизга шаҳодат насиб этгин!
• Рамазон байрамимиз муборак бўлсин!
Амин!
Амин!
Амин!

• Барчаларимизга муборак кунлар муборак бўлсин!

Алий Қорий
Dorunnajva

https://t.me/Abdulfattoh_ustoz_arabiccefr