Get Mystery Box with random crypto!

Рамазон ҳайитидан олдинги кун арафа деб аталадими CАВОЛ: Ар | Arabic Cefr ustozimiz shogirdlari

Рамазон ҳайитидан олдинги кун арафа деб аталадими

CАВОЛ: Арафа куни Рамазон ҳайитидан бир кун олдинги кунми ё Қурбон ҳайитидан бир кун олдинги кунми? Ижтимоий тармоқда кўрдим "Арафа куни рамазон ҳайитдан бир кун олдинги кун эмас Қурбон ҳайитидан бир кун олдинги кун" дейилган экан. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Арафа куни аслида ҳожилар Арафот тоғига чиқишадиган кун. Айнан шу куни нафл рўза тутиш 2 йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. «Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Арафа кунининг рўзаси сабабли Аллоҳ таоло ундан олдинги бир йил ва ундан кейинги бир йилни каффорат қилишини умид қиламан", дедилар».

Бу фазилатлар Қурбон ҳайитидан олдинги кун ҳақида. Зеро Рамазон ҳайитидан аввалги кунда ҳамма мусулмонлар шундоқ ҳам фарз рўза тутаётган бўлади. Аммо ўзбек тилида ҳар бир муҳим санадан олдинги кунни арафа дейишлик одат бўлиб қолган. Масалан, байрам арафасида, никоҳ тўйи арафасида ва ҳоказо, деганимизда, шу муҳим кунлардан олдинги кунни тушунамиз. Шу жиҳатдан олиб қараганда тилимиз ва урфимизга кўра рамазон ҳайитидан аввалги куннинг арафа дейилиши жоиздир. Лекин бунга бирор шаръий ҳукм боғлиқ бўлмайди.
Ижтимоий тармоқларда айтилгани бу шаръий ҳукмларга алоқадор арафа куни ҳақида айтилган, деб тушунилади. Валлоҳу аълам

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

SaboqTalim




https://t.me/Abdulfattoh_ustoz_arabiccefr