Get Mystery Box with random crypto!

Дуолар мустажоб бўладиган вақтдан ғофил қолманг! Муттафақун а | Arabic Cefr ustozimiz shogirdlari

Дуолар мустажоб бўладиган вақтдан ғофил қолманг!

Муттафақун алайҳ бўлган ҳадисда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жума кунини зикр қилиб: «У кунда бир соат (вақт) борки, унга мусулмон киши намоз ўқиган, Аллоҳдан бирон нарсани сўраган ҳолда тўғри келса, Аллоҳ унинг тилагини албатта беради», дедилар ва қўллари билан у вақтнинг жуда оз эканига ишора қилдилар.

-------------------
Жумъа кунидаги дуо ижобат бўладиган вақт ҳақида уламолар кўп сўзларни айтганлар, улардан кучлироғи имом хутба учун минбарга чиққандан бошлаб то жумъа намози ўқиб бўлингунича, сўнгра аср намозидан кейин то қуёш ботгунча. Жума куни, мазкур икки вақтда мусулмон киши дуода астойдил бўлиши керак.
-------------------

1) Салафлардан бири: «Кимнинг жумаси мақбул бўлса, хафтасининг қолган кунлари ҳам мақбул бўлади», деган экан.

2) Солиҳлардан бири деди: «Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Раббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (Раббимдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим».

3) Товус ибн Кайсон жума куни аср намозини ўқигач, қиблага юзланиб, то кун ботгунига қадар ҳеч ким билан гаплашмас эди.
(«Тариху восит»)

4) Фазл ибн Фазола жума куни аср намозини ўқигач, масжиднинг бир чеккасига бориб ўтирар ва то қуёш ботгунича дуо қилишдан тўхтамас эди.
(«Ахбарул қудот»)

5) Саид ибн Жубайр аср намозини ўқигач, то қуёш ботгунига қадар ҳеч ким билан гаплашмас, яъни дуо билан машғул бўлар эди.
(«Зодул маод», 1/382)

6) Салт ибн Бистомнинг кўзи ожиз бўлиб, кўрмай қолганида биродарлари жума куни аср намозидан кейин ўтириб унинг ҳаққига дуо қилишди. Қуёш ботишидан олдин у бир аксиргач, кўзи яна кўра бошлади.
(«Тариху димашқ»)

7) Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ дедилар:
«Бу соат асрдан кейинги охирги соат бўлиб, уни умматнинг барча тоифалари улуғлайдилар».
(«Зодул маод», 1/384)

Ilmu_Irfon

https://t.me/Abdulfattoh_ustoz_arabiccefr