Get Mystery Box with random crypto!

АРАФА КУНИНИНГ ФАЗИЛАТИ Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қил | abdulbositqoriuz

АРАФА КУНИНИНГ ФАЗИЛАТИ

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Арафа куни Аллоҳ таоло дунë осмонига тушади. Фаришталар: «Эй Роббимиз, Фалончи зулм (яъни ҳаром ишлар) қилди», дейишса, Аллоҳ таоло: «Мен унинг гуноҳини кечирдим», дейди».
Бу кечириш барчага тегишли бўлади, яъни Арафа кунида ҳажга бормаганларнинг гуноҳи ҳам кечирилиши мумкин.

Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Арафа куни кечкурун умматларининг гуноҳи кечирилишини сўраб, Аллоҳга дуо қилдилар. Шунда у зотга шундай жавоб берилди: «Зулм қилгандан бошқаларини кечирдим. Мен уни мазлум учун сўроқ қиламан».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ё Роббим, хоҳласанг, мазлумга яхшилик бериб, золимни кечирасан», дедилар. Бу дуолари ижобат қилинмади. Муздалифадан тонготар палла қайтиб, яна дуо қилган эдилар, бу дуолари ижобат қилинди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам табассум қилдилар.
Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо: «Ота-онамиз сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг Расули. Бу пайтда кулмас эдингиз. Аллоҳ таоло сизни доим кулдирсин. Нима учун кулдингиз?» дейишди. У зот: «Аллоҳнинг душмани иблис менинг дуойим ижобат бўлганини, умматимни кечирганини билиб қолиб, «Вайл ва сабур бўлсин!» деб, бошига тупроқ соча бошлади. Унинг жазавага тушганини кўриб кулдим», дедилар» (Имом Ибн Можа ривояти).

Шу ўринда бир нарсани таъкидлаш керакки, юкоридаги келтирилган ҳадислардаги баъзи жумлаларни айнан тушуниш керак эмас. Ҳадисда гуноҳи кечирилган золимлар ҳаққини эгасига қайтаришни ният қилган, лекин ўша вақтда бунинг иложини топа олмай турганлардир. Бундай кишиларни Аллоҳнинг изни ва фазилати билан илоҳий раҳмат қамраб олади. Аммо ҳаққини адо этишга имконияти бўла туриб адо қилмаётган ёки ўша вақтда чорасиз бўлса-да, қайтариб беришни ўйламаган, қайтариб бермасликни мақсад қилган золимларга бундай раҳмат етмайди.

"Энг шарафли уммат" китобидан.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Abdulbositqoriuz

Сайт | Youtube | Facebook | Instagram