Get Mystery Box with random crypto!

#Қурбон_ҳайити Такбири ташриқ айтинг! ​​Такбири ташриқ – А | abdulbositqoriuz

#Қурбон_ҳайити

Такбири ташриқ айтинг!

​​Такбири ташриқ – Арафа, ҳайит ҳамда ташриқ кунларида такбир айтиб Аллоҳ таолони улуғлашдир.

Такбири ташриқнинг айтилиши қуйидагича:

الله أكبر الله أكبر لا إله إلا الله والله أكبر الله أكبر ولله الحمد

Маъноси: “Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Аллоҳ буюкдир, ҳамду сано Аллоҳга хосдир”.

•  27 июн – 5 маҳал,
•  28 июн – 5 маҳал,
•  29 июн – 5 маҳал,
•  30 июн – 5 маҳал,
•  1 июл – 3 маҳал.

Жами 23 маҳал фарз намозлардан сўнг айтилади.

Ҳукми: Фарз намозларининг саломидан кейин дарҳол мазкур такбирларни бир марта айтиш вожибдир.

Муддати: Арафа куни бомдод намозидан Ташриқ кунлари, яъни Қурбон ҳайитининг биринчи кунидан кейинги тўртинчи куни аср намозига қадар, жами 5 кун айтилади.

Кимларга вожиб: Такбири ташриқ – мазкур муддат давомида намозини жамоат билан адо этган барча кишига вожибдир. Лекин аёлларнинг жамоати макруҳ бўлгани учун улар бундан мустасно.

Муқимга иқтидо қилган мусофир ҳам такбири ташриқни айтади. Аёллар эркак кишига иқтидо қилсалар, такбири ташриқни махфий айтадилар. Намозга кечикиб қўшилган, яъни масбуқ киши ҳам намозини тўлиқ ўқиб бўлганидан кейин такбири ташриқни айтади. Имом такбир айтмаса, эргашувчилар айтадилар.

t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!