Get Mystery Box with random crypto!

#тил_офатлари Тўртинчи офат Баҳсу мужодала Шариятимиз орти | abdulbositqoriuz

#тил_офатлари

Тўртинчи офат

Баҳсу мужодала

Шариятимиз ортиқча баҳсу тортишувлардан қайтаради. Бу ҳақда Пайғамбар алайҳиссалом айтганлар: “Биродаринг билан тортишма, уни мазах қилма, сўр бериб, кейин унга хилоф қиладиган ваъдани берма” (Термизий ривояти).
Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: “Баҳсу мунозарани тарк қилинглар. Чунки мунозара ҳикматини билмайсиз ва унинг фитнасидан (тўла) сақланишга ҳам қодир эмассиз” (Табароний ривояти).
Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: “Ким ҳақ бўлатуриб, баҳсу жадални тарк этса, унинг учун жаннати аълода бир уй бино қилинади. Ким ноҳақ бўлгани ҳолда баҳсу жадални тарк этса, унинг учун жаннат қўрғонида бир уй бино қилинади”.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Раббимнинг энг аввал менга топширган ва бутларга сиғиниш, маст қилувчи ичимлик ичишдан сўнг мени қайтарган нарсаси-кишилар билан баҳсу мунозарага киришмаслик эди” (Ибн Абу Дунё ривояти).
Яна дедилар: “Қавмни Аллоҳ таоло ҳидоятидан сўнг адаштирган нарса фақатгина баҳсу жадалдир” (Термизий ривояти).
Яна айтдилар: “Ўзи ҳақ бўлатуриб, баҳсу мунозарадан кечоладиган бўлмагунча банданинг иймони комил бўлмайди” (Ибн Абу Дунё ривояти).

“Тил офатлари” китобидан

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Abdulbositqoriuz

Сайт  |  Youtube  |  Facebook  |  Instagram