Get Mystery Box with random crypto!

#тил_офатлари Ибн Сирин айтади: “Ансорлардан бир киши суҳбатл | abdulbositqoriuz

#тил_офатлари

Ибн Сирин айтади: “Ансорлардан бир киши суҳбатлашиб ўтирган одамлар ёнидан ўтар экан, уларга қарата: “Таҳорат қилиб олинглар, чунки сизлар айтаётган баъзи сўзлар ҳадас(нажас)дан ҳам ёмонроқдир”-дейди “.
Ҳа, ботил сўзларга шўнғиш нажасдан ҳам ёмонроқдир. Чунки бу офат ўзининг изидан ғийбат, чақимчилик, фисқу фужур ва бошқа иллатларни эргаштириб келади.
Шунингдек, бидъатчи ва бузуқ мазҳаблар ҳақида, саҳобаларнинг айримларига маломат эткизилгандек тасаввур ҳосил қиладиган ўзаро урушлар ҳақида гапириш ҳам ботилга шўнғиш ҳисобланади.
Демак, буларнинг барчаси ботил, ботил нарсалар ҳақида гапириш эса ботилга шўнғишдан бошқа нарса эмас!
Аллоҳдан Ўзининг лутфу карами билан ёрдам беришини сўраймиз.

“Тил офатлари” китобидан

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Abdulbositqoriuz

Сайт | Youtube | Facebook | Instagram