Get Mystery Box with random crypto!

#тил_офатлари Ибн Масъуд айтди: “Сизларни ортиқча гапдан огоҳ | abdulbositqoriuz

#тил_офатлари

Ибн Масъуд айтди: “Сизларни ортиқча гапдан огоҳлантирганман! Кишига эҳтиёж даражасидаги гап кифоядир”.
Мужоҳид деди: “Албатта сўзлар ёзиб борилади. Ҳатто киши ўғлини тинчлантириш учун: “Сенга фалон-фалон сотиб оламан”-деса, уни “каззоб” деб ёзиб қўйилади”.
Ҳасан Басрий дейди: “Эй Одам фарзанди! Сен учун саҳифа очилди ва у саҳифага амалларингизни ёзиб борадиган икки фаришта вакил қилинди. Хоҳ кўп, хоҳ оз бўлсин, хоҳлаганингни қил”.
Ривоят қилинадики, Сулаймон алайҳиссалом ҳийлакор жинлардан бирини одамлар орасига жўнатди ва уни кузатиб юриш учун яна бир нештасини тайинлади. Улар Сулаймон Алайҳиссаломга ҳалиги жинниг бозорга боргани, кейин бошини кўтариб, бир осмонга, бир одамларга қарагани, сўнгра бошини чайқаб қўйганини айтишади. Сулаймон Алайҳиссалом ундан бу ҳақда сўраганида жин айтди: “Одамларнинг боши узра нималарнидир шитоб билан ёзиб бораётган фаришталардан ва улардан қуйида шитоб билан малолли ишларга шўнғиётган одамлардан ҳайратга тушдим”.

“Тил офатлари” китобидан

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Abdulbositqoriuz

Сайт  |  Youtube  |  Facebook  |  Instagram