2023-02-07 16:40:02
#тил_офатлари
Беҳуда гап.Билгил! Сўзларингни ғийбат, ёлғон, баҳсу жадал ва бошқа юқорида эслатилган офатлардан асрай билсанг, мана шу сен учун энг чиройли ҳолатдир. На ўзинга, на ўзга мусулмонга зарари тегмайдиган гапни сўзлашинг му-бох. Аммо бу сўзларингдан бирон фойда кўзланмас экан, вақтингни зое қилган бўласан, беҳуда нарсаларга тилингни ишлатганинг учун ҳисоб берасан. Бу ишинг яхши нарсани паст нарсага алмаштириш билан баробардир.
Агар шу беҳуда сўзларга сарфлаган вақтингни фикр қилишга сарфлаганингда
эди, сенга улуғ туҳфа - Aлоҳнинг раҳмати бошинг узра ёғилган бўлар эди.
Агар бу беҳуда сўзлар ўрнига тенгию шериги йўқ, яккаю ёлғиз Парвардигорингни «ла илаҳа иллаллоҳ», «субҳаналлоҳ» деб поклик билан ёд
этганингда, сенга кўп яхшиликлар етарди.
"Тил офатлари" китобидан
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@AbdulbositQori
6.1K viewsedited 13:40