Get Mystery Box with random crypto!

#ИХЛОС_СУРАСИ_НЕЧА_МАРТА_ЎҚИЛАДИ? Расулуллоҳ соллаллоҳу алай | Абдулбосит қори

#ИХЛОС_СУРАСИ_НЕЧА_МАРТА_ЎҚИЛАДИ?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Ким Ихлос сурасини намозда ѐки намоздан ташқарида 100 марта ўқиса, Аллоҳ унга жаҳаннамдан омонлик ѐзади”.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким Ихлос сурасини 200 марта ўқиса, агар тўрт нарса: қонлар, моллар, фаржлар, ичимликлардан йироқ юрса, эллик йиллик гуноҳлари кечирилади”.
Ихлос сурасини икки юз марта ўқиган одамнинг эллик йиллик гуноҳлари кечирилиши учун беш нарсадан узоқ бўлиш керак:
1. Қарз.
2. Ноҳақ одам ўлдириш.
3. Ўзгалар мулкига кўз олайтириш.
4. Фаҳш ишлар.
5. Маст қилувчи ичимликлар ичиш. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда айтилади: “Ким Ихлос сурасини ҳар куни 200 марта ўқиса – агар зиммасида қарзи бўлмаса – эллик йиллик гуноҳлари (номаи аъмолидан) ўчирилади”.
Ибн Умар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Ким арафа куни заволдан кейин (то шомгача) Ихлос сурасини 1000 марта ўқиса, Аллоҳ азза ва жалла унинг сўраганини беради”. Яъни, дуоси мустажоб бўлади.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@AbdulbositQori