Get Mystery Box with random crypto!

#қирқ_ҳадиси_қудси БИР ҚАЛБГА ИККИ МУҲАББАТ ЖАМ БЎЛМАС «Эй | Абдулбосит қори

#қирқ_ҳадиси_қудси

БИР ҚАЛБГА ИККИ МУҲАББАТ ЖАМ БЎЛМАС


«Эй Одам фарзанди! Дунё муҳаббатини қалбингдан чиқар. Чунки Мен Ўзимга бўлган муҳаббат билан дунё муҳаббатини ҳеч қачон бир қалбда жамламайман.

Эй Одам фарзанди! Зикрим учун вақтингни ғанимат бил, Мен ҳам шунда сени фаришталарим ҳузурида зикр қиламан.

Эй Одам фарзанди! Қачонгача «Аллоҳ, Аллоҳ», дейсиз-у, қалбингиз, машғулотингиз, ҳимматингиз Аллоҳдан ўз-гаси билан банд. Аллоҳдан ўзгасидан қўрқдингиз, бас, энди қайсарлик қилмаган ҳолда Аллоҳдан кечирим сўранглар. Чунки қайсарлик билан (яъни, хатодан қайтмасдан) мағфират тилаш ёлғончиларнинг тавбасидир. Роббинг бандаларига зулм қилувчи эмас. Ажалинг орзу-ҳавасларинг устидан кулади. Қазои қадарим эҳтиёткорлигингта кулади. Тақдирим тадбирингдан кулади. Тақсимотим ҳою-ҳавасингга кулади. (Ризқ) талабига беэътибор бўл. Қазои қадаримга, тақсимотимга бўйсун. Чунки ризқинг ўлчанган, тақсимланган. Тақдир қилган нарсам муҳрлаб қўйилган, (солиҳ) амалларни қилиб, охиратинг учун шошил. Билгинки, дунёдаги ризқингни ўзингдан бошқа ҳеч ким емайди. Биз уларнинг дунё ҳаётидаги тирикчилигини ўрталарида тақсимладик ва баъзиларининг даражаларини бошқаларникидан кўтариб қўйдик. Мен дунёга ваҳий қилдим: «Эй дунё, дўстларимга хор ва арзимас бўлиб кўрингин, токи улар дийдоримга муштоқ бўлишсин».

Эй Одам фарзанди! Билгинки, гарчи ёмон кўрсанг-да, ўлим сенга тушгувчидир. Парвардигорингнинг ҳукмига сабр қил. Сен кечадан (бўлган соатларда) ва юлдузлар юз ўгириб кетгач (яъни, саҳар пайтларида) ҳам, Роббингга тасбеҳ айт.

Эй Одам фарзанди! Сенда ҳам, Менда ҳам хоҳиш бор. Лекин Менинг хоҳлаганим бўлади!

Эй одамлар! Ким Мен томон интилса, танийди. Ким таниса, Мени хоҳлаган бўлади. Ким хоҳласа, Мени талаб қилган бўлади. Ким талаб қилса, Мени топади. Ким топса, Мени эслайди. Ким Мени унутмасдан эсласа, Мен ҳам уни эслайман, унутмайман.

Эй Одам фарзанди! Токи тўртта (ўлим)ни ҳис этмагунингча амалинг холис бўлмайди: 1) қизил ўлим - азият ва қийинчиликларга дуч келиш;
2) оқ ўлим - узоқ сукут қилиб турмоқ;
3) сариқ ўлим - эътибор билан узоқ тафаккур қилиш;
4) қора ўлим - ҳавою нафсга мухолиф бўлмоқ.
Аллоҳ таоло бу ҳақда: «Албатта Аллоҳ йўлидан озадиган кимсалар учун ҳисоб- китоб кунини (яъни, қиёматни) унутиб кўйганлари сабабли каттик, азоб бордир», деб айтган
(Сод, 26-оят)».

"Қирқ ҳадиси қудси" китобидан

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@AbdulbositQori