Get Mystery Box with random crypto!

Неъматлардан тўсувчи сифатлар. Қайсарлик ва кибр Қайсарлик в | Шайх Абдулазиз Торифий

Неъматлардан тўсувчи сифатлар. Қайсарлик ва кибр

Қайсарлик ва кибр насиҳатни қабул қилмасликнинг энг хатарли сабабларидир. Бундай одамларга ҳатто пайғамбарларнинг хушмуомалалиги ва мунозараси кор қилмайди.
Аллоҳ таоло айтади:

‎قَالَ رَبِّ إِنِّي دَعَوْتُ قَوْمِي لَيْلًا وَنَهَارًا فَلَمْ يَزِدْهُمْ دُعَائِي إِلَّا فِرَارًا

"Нуҳ деди: "Парвардигорим, албатта мен қавмимни кечаю кундуз (иймон-эътиқодга) даъват этдим. Аммо менинг даъватим уларга фақат (иймондан) қочишни зиёда қилди, холос"
(Нуҳ сураси, 5-6-оятлар).

Шайх Абдулазиз Торифий

@Abdulaziz_torifiy