ЖИНЛАР ЮРАДИГАН ВАҚТ
"Шом пайти жинлар юрадиган вақт бўлади", деб эшитдим. Ҳатто менга: "Шомдан кейин кўчада ёлғиз юрма!" дейишади. Шу гаплар нечоғлик тўғри?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ўша вақтда жинлар тарқалган вақт бўлади. Шунинг учун ёш болаларни ўша вақтда эҳтиёт қилиб туриш керак.
عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : لَا تُرْسِلُوا فَوَاشِيَكُمْ وَصِبْيَانَكُمْ إِذَا غَابَتِ الشَّمْسُ حَتَّى تَذْهَبَ فَحْمَةُ الْعِشَاءِ، فَإِنَّ الشَّيَاطِينَ تَنْبَعِثُ إِذَا غَابَتِ الشَّمْسُ حَتَّى تَذْهَبَ فَحْمَةُ الْعِشَاءِ
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қуёш ботган пайтда, қош қорайгунча жониворларингиз ва болаларингизни қўйиб юборманглар. Чунки шайтонлар қуёш ботган пайтда, қош қорайгунча тарқайди». (“Олтин силсила” китобидан. Муслим ривояти). Валлоҳу аълам!
«
Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати