Get Mystery Box with random crypto!

«...Ҳар бири фалакда сузиб юрар» Аллоҳ таоло Ўз қудратини кў | FACTS | AJOYIB FAKTLAR

«...Ҳар бири фалакда сузиб юрар»

Аллоҳ таоло Ўз қудратини кўрсатиш учун бошимиз узра коинотда бизни ҳайратда қолдирадиган миллионлаб мўъжизаларни яратиб қўйган. Коинотдаги 200 миллиарддан ортиқ сайёранинг бир-бирига урилмай белгиланган низом асосида «сузиб» юриши коинотда Унинг якка ва ёлғиз эканлигидан далолат беради. Буни бизга 14 аср аввал юборган Китобида баён қилиб қўйган:

وَكُلٌّ فِي فَلَكٍ يَسْبَحُونَ
«...Ҳар бири фалакда сузиб юрар» (Ёсин сураси, 40-оят).

Худди шу мўъжизаларнинг бир кичик кўринишини фалакиёт олимлари эълон қилмоқдалар:
Март ойида ўзбекистонликлар сайёралар парадини кўришлари мумкин.

24 март куни дунё аҳолиси осмонда бир вақтнинг ўзида бир нечта сайёраларни телескопсиз, оддий кўз билан кўриши мумкин: Венера, Марс ва Юпитер кетма-кет жойлашади. Бу жуда кам учрайдиган ва ажойиб самовий ҳодиса. Венера осмонда Ой билан ёнма-ён бўлади. Уран ва Нептун билан эса бу жараён мураккаброқ: уларни фақат телескопда кўра оласиз.

Олимжон Аллоқули