Get Mystery Box with random crypto!

​​#ҳикоя Бир муслима бемор ётган насрония қўшнисининг ҳолидан | FACTS | AJOYIB FAKTLAR

​​#ҳикоя
Бир муслима бемор ётган насрония қўшнисининг ҳолидан хабар олгани чиқди. Ва уни тўшакда ётганини кўрди.
Салом - аликдан сўнг:
- Қўшни, келинг, Сизга Қуръони Каримдан ўқиб берай, эшитинг! Тузалиб кетасиз, биз касал бўлсак, Қуръон ила шифо сўраб, дуо қиламиз, тузаламиз, - деди.
Насроний аёл:
- Майли, фақат, олдин менга озгина сув беринг, жуда чанқадим, - деди.

Муслима унга сув олиб келди. Ичириб қўйди. Сўнг бошини кўтариб қўйишини сўради, ёстиқ қўйиб баландлаб қўйди.
- Мен бир неча кундан бери туз тотганим йўқ, қорним оч, илтимос, бирон таом тайёрлаб беринг, қарашадиган одамим йўқ, - деди.
Муслима:
- Ҳозир, бироз кутинг, емак келтираман, - деди. Ҳеч қанча вақт ўтмасдан, иссиқина, жудаям мазали овқат тайёрлаб келди.
Насронияни таомлантирди, сув ичирди, ювиқсиз идишларни ювди. Сўнг келиб:
- Қуръондан бирор сурани ўқиб берайми? - деб яна сўради.

Насрония кўзларидан кўзёш тўкиб:
- Мен ўқиб беришингиздан олдин Қуръонни сизда кўриб бўлдим, - деди.

Хулоса
Инсонлар сизни ҳад - ҳаракатингиз, гўзал одоб - ахлоқингиз, чиройли муомалангиз орқали танисинлар.

Қуръонни ўқиш, ёдлаш бу матлуб иш. Асосийси У қалбингизда бўлсин! Одамлар уни сизнинг маслакингизда кўрсинлар!
«СИЗ ЕРДА ЮРУВЧИ ҚУРЪОН БЎЛИНГ!»

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!