Get Mystery Box with random crypto!

СОЛИҲА АЁЛ Эр ва аёлнинг ўртасида низо пайдо бўлгандан кей | FACTS | AJOYIB FAKTLAR

СОЛИҲА АЁЛ

Эр ва аёлнинг ўртасида низо пайдо бўлгандан кейин аёл хонасига кириб, чидай олмай йиғлашга тушибди.
Шу маҳал аёлнинг қариндошлари аёлдан ҳол- аҳвол сўраб келиб қолишди. Қарашса аёлнинг кўзлари жиққа ёш эмиш. Аёлдан хавотир олиб, нима сабабдан йиғлаганини сўрашибди.
Аёл:
- Ишонасизларми йўқми, сизларни ўйлаб ўтирган эдим. Сизларни жуда ҳам соғиниб, кўргим келган эди. Субханаллох, сизларни менга Аллоҳни Ўзи етказди,- дебди.
Эр эса аёли кўз ёшларини оқлаётганини тинглаб, унга нисбатан ҳурмати янада ошиб, унинг кўзларида аёли янада буюклашибди. Шахсий сирларини фош этмай асрагани учун, аёлидан кечирим сўраб, уни маҳкам бағрига босибди...

“Дунё - инсонларга берилган неъматдир ва бу неъмат матоларининг энг яхшиси солиҳа аёлдир” деб марҳамат қилган эдилар Расулуллоҳ (с.а.в.)