Get Mystery Box with random crypto!

#ибрат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мактабларида | FACTS | AJOYIB FAKTLAR

#ибрат

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мактабларида таълим-тарбия олган бир саҳобий бор. Унинг исми Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу.

— У киши ўз қуллари билан бирга таом тановул қилардилар.
— У кишини танимаганлар у кишини қулдан фарқлай олишмасди.
— Умрлари давомида 30 мингдан зиёд қулни озод қилганлар.
— Мол-мулкларини эҳсон ва садақа қилиб ҳам тугата олмасдилар.
— Кўплаб жангларда саҳобаларга қурол-яроғ ва улов борасида ҳомийлик қилганлар.

Маълумот учун айтиб ўтаман: у кишининг умрлари охирида уларда 3.103.000.000 (уч миллиард бир юз уч миллион) динор бор эди (1 динор = 4.36грамм олтин дегани). Агар бу олтинни ҳозирги халқаро валютага ўгирадиган бўлсак,
550 млрд $ миқдорга тенг бўлади.

Ҳозирда жаҳоннинг энг бой сармоядорининг умумий бойлиги Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳунинг бойликларини ярмига ҳам етмайди. Аммо бу зот шундай мол-мулк соҳиби бўла туриб ҳам бу бойликдан беҳожат умр кечирдилар.

Кибр ва зийнат уларни четлаб ўтди. Ва бу киши тириклигидаёқ Жаннат башорати берилган 10саҳобанинг бири бўлдилар.

Агар сизда $500млрд эмас, 500млн сўм пулингиз бўлганида, ўзингизни қандай тутган бўлардингиз?

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!