2021-09-16 16:14:09
«Сўнгги орол» Туркияга етиб келди!
Куни кеча китобни Ўзбекистондан жўнатиб юборишди. Уни қўлга олиб, қувондим. Юқоридаги суратни қўйганим ҳам бежиз эмас, албатта.
...Хуллас, Туркиянинг Кастамону вилоятига келиб, янги муҳитга мослашиб олганимиздан сўнг, бир куни Абдукарим ака уйларига меҳмонга таклиф қилиб қолдилар.
Ажойиб суҳбат бўлди. Абдукарим ака жавон тўла китобларни кўриб, кўзимиз қувнаб кетганини сездилар, чоғи, Санжар Саид, Дилмурод Усмонов ва менга ўқиб бўлгач, қайтариш шарти билан учта китоб бердилар. Учовлон уч китобни ўзоро бўлишдик.
Тасодифлар тасодиф эмаслигига туриб-туриб яна бир бор амин бўляпман. «Сўнгги орол» романини қайта-қайта ўқидим. Шунданми, китоб «семириб» кетди. Уни бу ҳолда эгасига қайтаришга хижолат қилдим. Янгисини сотиб олдим ва Абдукарим акага янги «Сўнгги орол»ни бердим.
Сўнг таржимага киришдим. Шундай қилиб, меҳр ва мароқ билан қилган камтарона меҳнатим бугун сиз кўриб турган шакл-шамойилни олди.
Дуоларда эслаб қўясиз, азизлар!
Каналга уланинг: t.me/tillaota
15.6K views13:14