Get Mystery Box with random crypto!

Кеча Абдукарим Мирзаев мактаби иккинчи гуруҳи дарслари бошланд | ABDUKARIM MIRZAYEV | Расмий канал

Кеча Абдукарим Мирзаев мактаби иккинчи гуруҳи дарслари бошланди.

Биринчи дарсданоқ кўп нарсалар ўргатилди, муҳим гаплар айтилди, умумий тушунчалар берилди. Абдукарим ака билан қарийб уч йилдан бери ёнма-ён бўлсак ҳам, кўпгина янги гаплар эшитдим, янги нарсалар ўргандим.

Гуруҳ аъзолари ҳам менда ижобий таассурот қолдирди. Ҳар хил соҳа вакиллари. Қизиғи, мен бу дарсга ютуб канал очиб, видеолар жойлаштиришни хоҳловчилар қатнашади, деб ўйлаган эдим.

Ваҳоланки машғулотларда мижоз билан қандай суҳбатлашиш, одамлар олдида нутқ сўзлашни ўрганмоқчи бўлганлардан тортиб, боласини тўғри тарбиялаш учун қатнашаётган ота-оналар ҳам бор экан.

Икки соатлик дарснинг ярми маъруза, ярми савол-жавоб билан ўтди. Бири иккинчисидан кам ёки номуҳим эмас.

Хуллас, икки соат икки дақиқадек ўтиб кетди. Навбатдаги машғулот бир ҳафтадан кейин. Сабрсизлик билан кутамиз )