Get Mystery Box with random crypto!

Салом, ЮРАК. Ураяпсанми? Беролдингми оғриқларга дош? Сени юра | 🌸༻ 𝐐𝐚𝐥𝐛imdagi\_\#Baxtim ༺🌸

Салом, ЮРАК.
Ураяпсанми?
Беролдингми оғриқларга дош?
Сени юрак дея ким айтган?
Сен БАРДОШСАН!
Улкан бир БАРДОШ!

Не кўйларга солдилар улар,
Улар фақат жонинг олмади!
Бунча узоқ тунлар, кундузлар,
Умримиз ҳам тугай қолмади!

Шу сафари бўлсин сўнгиси,
Сева кўрма энди, керакмас.
Жонга тегмай сен ҳам тўғриси,
Кўксимда сал уриб турсанг бас!

Салом, ЮРАК.
Кўраяпсанми?
Қилмишингдан бўлдим мен абгор.
Яна уни сўраяпсанми?
Менда фақат сен бор!
Худо бор!
Оғримасдан бир оз яшаб тур.
#Sabina...