Get Mystery Box with random crypto!

Шавкат Мирзиёев Иқтисодий тараққиётга кўмаклашиш фондини жалб | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Шавкат Мирзиёев Иқтисодий тараққиётга кўмаклашиш фондини жалб қилган ҳолда Тошкент вилоятида яримўтказгич ва электроника ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистон-Корея кластерини ташкил этиш таклифини билдирди.

Президент келгуси йилда икки мамлакат олий таълим муассасалари ректорлари форумини ўтказишни таклиф қилди.

Давлатимиз раҳбари 2022 йилни “Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги ўзаро алмашинувлар йили” деб эълон қилишни, Тошкентда Корейслар тарихи музейи ҳамда Корейс маданият ва санъат уйи қошида кутубхона ташкил этишни таклиф этди.

Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин Ўзбекистон билан Корея ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма баёнотни қабул қилдилар.

Икки мамлакат раҳбарлари ҳузурида

Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳукуматлараро битим;

Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги билан 2022-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;

Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2022-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;

энергетика соҳасида ўзаро мулоқот ўрнатиш;

“ақлли шаҳар”ларни ривожлантириш;

Иқтисодий тараққиётга кўмаклашиш жамғармаси орқали молиялаштириш, нодир металлар, мис ва уларнинг қотишмаларига оид меморандумлар имзоланди.

#Mirziyoyev #tashrif #JanubiyKoreya #hamkorlik

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube