Get Mystery Box with random crypto!

Ўн бир миллиард долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Ўн бир миллиард долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилади.

Шу йилнинг 27 февраль куни давлатимиз раҳбари инвестицияларни жалб қилиш ва саноатни ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди. Унда инвестиция саноат соҳаларидаги устувор йўналишлар, жаҳон молия бозорларидаги вазиятдан келиб чиқиб, соҳа олдидаги муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Жорий йилда 11 миллиард долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш, йирик инвесторлар билан манзилли ишлаш зарурлиги уқтирилди.

Инвестицияларни жалб қилишда иқтисодий дипломатияни ва чет элдаги дипломатик ваколатхоналар иштирокини кучайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Йил якунигача 304 та йирик ва 3 мингта ҳудудий лойиҳа ишга туширилиши режалаштирилган. Уларнинг натижасида қўшимча 10 триллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

@a_xaitov