Get Mystery Box with random crypto!

Энергетика соҳасида тежамкорлик ва янги лойиҳалар. Шу йилнинг | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Энергетика соҳасида тежамкорлик ва янги лойиҳалар.

Шу йилнинг 17 февраль куни давлатимиз раҳбари Бухоро вилоятида ўтказган йиғилишида энергия таъминотини яхшилаш масаласига алоҳида эътибор қаратдилар. Мажлисда қатнашдим.

Биринчи навбатда энергетика балансига эътибор қаратилди. Ҳисоб тўғри бўлса, хатолар камроқ бўлади. Бу яхши сабоқ.
Давлатимиз раҳбари Ҳукумат ва Бухоро вилояти масъуллари олдига энергия тақчиллигини бартараф қилиш вазифасини қўйдилар.

2023 йилда Бухорода йиллик электр истеъмоли 4,3 миллиард киловатт соатни ташкил этиб, тақчиллик 150 миллион киловатт соат бўлиши кутилмоқда.

Шу боис қўшимча қувватларни яратиш ва самарадорликни ошириш зарурлиги таъкидланди.

Бухоронинг иқлими иссиқ. Бундан фойдаланиб, 740 та корхонада 22 Мегаваттли, ижтимоий объектлар ва кўп қаватли уйлар устида 11 Мегаваттли қуёш панеллари ўрнатиш бўйича иш олиб борилади.

Электр тармоқларини янгилаш орқали:

50 миллион киловатт соат электр йўқотишларини камайтириш;
45 та йирик саноат корхонасида энергия сарфи юқори бўлган ускуналарни алмаштириш имконияти кўрсатиб ўтилди.

Тежамкорлик борасида биргина “Аму-Бухоро” насос станциясида частотали бошқариш воситаларини янгилаш ҳисобига бу йил 60 миллион, келгуси йил 100 миллион киловатт соат энергияни иқтисод қилиш мумкинлиги таъкидланди.

@a_xaitov