Get Mystery Box with random crypto!

Бухорода тадбиркорлик ривожлантирилади. Шу йилнинг 17 февраль | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Бухорода тадбиркорлик ривожлантирилади.

Шу йилнинг 17 февраль куни давлатимиз раҳбари Бухоро вилоятида саноатни ривожлантириш ва энергия таъминотини яхшилаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Унда мен ҳам қатнашдим.

Йиғилиш аввалида 6 та янги корхонани ишга тушириш маросими бўлди. Улар:

Ғиждувон туманидаги “Ғиждувон ипак тола”,
Бухоро шаҳридаги “Лайхтер Камалак Текстайлен”,
Жондор туманидаги “Аржумандбону чорваси”,
Ғиждувон туманидаги “Усмон Шер Шамшод”,
Ромитан туманидаги “ВБМ Ромитекс” корхоналари
Бухоро шаҳридаги тўрт юлдузли меҳмонхонадир.

Ипакчилик, тўқимачилик, паррандачилик, мева-сабзавотни қайта ишлаш ва туризм тармоқларига ихтисослашган бу мажмуаларда 3 минг 500 та янги иш ўрни очилмоқда. Умуман, буларнинг натижасида вилоят ишлаб чиқаришига 850 миллиард сўм қўшилади.

Давлатимиз раҳбари рамзий тугмани босиб, янги корхоналарни расман ишга туширди. Видеоалоқа орқали уларнинг раҳбарлари билан мулоқот қилди.

Жорий йилда Бухорода 880 миллион долларлик 703 та корхонани ишга тушириб, 15 мингта иш ўрни яратиш режалаштирилган. Бу лойиҳаларга 220 миллион доллар кредит ва инфратузилмасига 100 миллиард сўм ажратилмоқда.

Президент ҳар бир туман ҳокимига қўшимча захира топиб, яна камида 50 миллион доллар инвестиция олиб келиб, янги лойиҳаларни кўпайтириш бўйича топшириқлар берди.

@a_xaitov