Get Mystery Box with random crypto!

Илгари бу туманда саноат умуман йўқ эди - Президент Шофиркон т | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Илгари бу туманда саноат умуман йўқ эди - Президент Шофиркон туманидаги тикувчилик корхонасига борди

Шавкат Мирзиёев Бухорога ташрифи давомида Шофиркон туманидаги “Бухара Азтекс” тикувчилик корхонасига борди.

Илгари бу туманда саноат умуман йўқ эди. Қишлоқ хўжалигидаги янгиланишлар, кластер тизими натижасида бу ерда ҳам саноат пайдо бўлди. Ҳозир биргина пахтадан ип, калава, мато, тайёр кийимлар, чигитдан ёғ, совун, озуқа ва бошқа ўнлаб маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Бу ерда пахта етиштириш ва уни чуқур қайта ишлашнинг тўлиқ занжири йўлга қўйилган. Шу боис маҳаллийлаштириш даражаси 100 фоизга етган.

Лойиҳанинг қиймати 8,7 миллион доллар.

Корхонада йилига 16 миллион дона тайёр тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Корхона томига қуёш панеллари ўрнатилган. Президент бу каби замонавий корхоналарни кўпайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан мутасаддиларга кўрсатма берди.

#Prezident #uzlidep

O'zLiDeP расмий канали