Get Mystery Box with random crypto!

Кластерлар халқпарвар бўлиши керак Шу йилнинг 17 февраль кун | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Кластерлар халқпарвар бўлиши керак

Шу йилнинг 17 февраль куни давлатимиз раҳбари Бухоро вилоятига ташрифи чоғида кластерлар ва қатор илғор фермер хўжаликлари раҳбарлари билан мулоқот қилди. Мен ҳам қатнашдим.

Мулоқотда бозор конъюнктурасидаги ўзгаришлар, кластерлар олдидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Кластерлар раҳбарлари бугунги натижалари сўнгги йиллардаги ислоҳотлар туфайли эканини, бунга жавобан ишсизликни камайтириш бўйича ўзларига масъулият олишини таъкидлашди.

- Барча ислоҳотларимиздан пировард мақсад - халқимизнинг даромадини ошириш. Камбағалликни йўқ қилиб, аҳолининг харид қобилиятини оширсак, тадбиркорларнинг иши ҳам ривожланади. Беш йил олдин Бухоро қандай эди, ҳозир қандай? Шу суръатда давом этса, яна беш йилдан кейин натижалар бундан-да яхши бўлади. Чунки шундай буюк, меҳнаткаш халқимиз бор, - деди давлатимиз раҳбари.

Муқобил энергиядан фойдаланишни кенгайтириш, сув тежовчи технологияларни қўллаш, инновацион ечимларни жорий этиш бўйича ҳам кўрсатмалар берилди.

@a_xaitov