Get Mystery Box with random crypto!

МИНГИНЧИ ДИЙДОР “XXI asr” ижтимоий-сиёсий газетаси... 2004 йи | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

МИНГИНЧИ ДИЙДОР

“XXI asr” ижтимоий-сиёсий газетаси...
2004 йил 1 январдан чоп этила бошланган!

Бугунги кунни, умуман, бетакрор ҳаётимизнинг ҳар бир лаҳзасини, қайноқ жараёнларни оммавий ахборот воситаларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бу табиий ҳолат. Айниқса, XXI асрда дунё ахборот майдонини интернет ёки ижтимоий тармоқлар, кундалик ва ҳафталик босма нашрлар эгаллаб турган бир пайтда бугун ўзининг 1000-сонини чоп этаётган “XXI asr” ижтимоий-сиёсий газетаси учун ҳам бу унутилмас саналардан бири бўлиб қолади.

Бу ҳали чегара эмас. Халқимизнинг барча ёшдаги қатлами вакиллари, жумладан, партиямиз фаоллари, зиёлиларга ушбу газетамизнинг миллионинчи сонларини ҳам мутолаа этиш насиб этсин!

Партиямизнинг нашри “XXI asr” ижтимоий-сиёсий газетасининг 1000-сонида қизиқарли мақолалар билан танишишингиз мумкин.

@a_xaitov