Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистоннинг давлат суверенитети, сарҳадлари дахлсизлиги ва | Aktam XAITOV | rasmiy kanal

Ўзбекистоннинг давлат суверенитети, сарҳадлари дахлсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш – тарих ва келажак авлодлар олдидаги муқаддас бурчимиз

Шу йилнинг 13 январь куни Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.

Унда Қуролли Кучларни рақамлаштиришни жадаллаштириш, соҳадаги вазирлик ва идораларнинг барча ахборот ресурсларини ягона хавфсиз ахборот майдонига бирлаштириш зарурлиги таъкидланди. Қайд этилишича, Мудофаани бошқариш миллий маркази бу тизимнинг ўзаги бўлади.

Ҳарбий таълим дастурларини илғор тажриба асосида янгилаш, педагоглар малакасини ошириш, Ҳарбий инженерлар мактабини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ўзбекистоннинг сафарбарлик соҳасидаги тайёргарлиги ва ҳудудий мудофаасини ташкил этиш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш вазифаси қўйилди. Қўмондонлик таркибининг қўшинларни бошқариш ва воситаларни қўллаш бўйича малакасини ошириши зарурлиги қайд этилди.

@a_xaitov