Get Mystery Box with random crypto!

НАМОЗ Юзим ёруғ бўлсин десангиз, Қалб иймонга тўлсин десан | 💞🌹ЛИЛИЯ🥀_Царица🥀Цветов🌹💞

НАМОЗ

Юзим ёруғ бўлсин десангиз,
Қалб иймонга тўлсин десангиз.
Ҳақ марҳамат қилсин десангиз,
Беш вақт намоз ўқинг азизлар.

Ҳақ жамолин кўрай десангиз,
Пайғамбар-ла бўлай десангиз,
Жаннатларда юрай десангиз,
Беш вақт намоз ўқинг азизлар.

Мевасидан тотай десангиз,
Зам зам сувин ичай десангиз,
Азобларда қолмай десангиз,
Беш вақт намоз ўқинг азизлар.

Аллоҳимдан ажр кутсангиз,
Зора вақтдан фойда ўтсангиз,
Раҳматидан умид қилсангиз,
Беш вақт намоз ўқинг азизлар.

Ўнг тарозим боссин десангиз,
Савобларим ошсин десангиз,
Қувонч ёши оқсин десангиз,
Беш вақт намоз ўқинг азизлар.

Умрим зое этмай десангиз,
Афсусларда кетмай десангиз,
Алангада ётмай десангиз,
Беш вақт намоз ўқинг азизлар.

Охиратнинг ғамин есангиз,
Савобингиз камин сезсангиз,
Тилагимга "АМИН" десангиз,
Беш вақт намоз ўқинг азизлар!!

Номалум