Get Mystery Box with random crypto!

Shaxsiy

Telegram kanalining logotibi a_hojayev — Shaxsiy S
Telegram kanalining logotibi a_hojayev — Shaxsiy
Kanal manzili: @a_hojayev
Toifalar: Biznes
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 70
Kanalning ta’rifi

⚖ U qadar kóp ✨orzuimiz yôq. 🕋 Iymonli holda ólsak yetarli.🍃☺️
admin https://t.me/hojayev_2004

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2023-02-13 13:25:02 Oxirigacha eshitilar judayam taʼsirli voqea ekan
110 viewsedited  10:25
Ochish/sharhlash
2023-02-09 17:12:40 Йигит соғинчи...

Бахтиёр ишдан тушкун кайфиятда қайтар экан, уйлари яқинидаги дўкондан нон олиш учун кириб ўтишга қарор қилди. У хаёлан ўзини ношукурликда айблаганча, майда-чуйда ҳарид қилди ва кўзи дўкондаги музлатгичда турган банкадаги (деярли барча ўзбек халқи қатиқни банкага ивитса керак) қатиққа тушди, негадир кўзига илиқ кўринди.

Аслида, у сутли маҳсулотлар истеъмол қилишни хуш кўрмаса-да, ичида нимадир сотиб олишга ундади, харид қилди.

Елим халталарни кўтарганча уйига эринибгина йўл олди. Шу пайт қўл телефонига укаси қўнғироқ қилиб қолди. Бахтиёр таниш рақамга кўзи тушиши билан юзида нимтаббасум билан гўшакни кўтарар-кўтармас
-  Ҳа куёв бола,  яхшимисан? - деганча сўз қотди. Укаси унинг янги уйга кўникиб қолганини  пулдан қийналмаётганини билишга қизиқди. Бахтиёр суҳбат жиддийлашаётганидан зерикиб гапни ҳазилга бурди. Суҳбат билан бўлиб  уйига келиб қолганини сезмай қолди.

Кулранг дарвозани очар экан, укаси билан хайрлашди ва бирозгина кўнгли ёришганини сезди. У кира солиб миттигина қизчасини бағрига босди. Уни тўйиб ҳидлагач, кийимларини алмаштириб, овқатланишга ўтирди. Шу пайт ошхонадан аёлининг
-Ия , қатиқ олибсизми? Ёқтирмас эдингизку?-деган овози эшитилди. Бахтиёр бепарво
-Ҳа,- деб қўйди. Унинг кўзи телевизордаги футбол учрашувида эди. Негадир Бахтиёрнинг кўнгилини тарк этган ғашлик яна пайдо бўлди. У чуқур уҳ тортганча хотинини шоширди

-Эй опкелсангчи , овқатингни, бунча имиллайсан! Эрининг жаҳли бурни учида туришини билган Ноила кулиб
-Ҳозир-да,- деганча қадамини тезлатиб овқатни сузиб келди. Бахтиёр индамай овқатланди ва сигарета тутатиш учун ташқарига чиқди. У укаси уйлангач , ўзбеклар урф-одатига кўра оиласи билан алоҳида чиқиб кетганига ҳам ҳаш-паш дегунча уч ой бўлганини ўйлаб ҳайрон қолди. Ўзи билан ўзи суҳбатлашар экан, вақт учиб кетаётгани чуқур англади. У нима учун юраги бунчалар безовта бўлаётганини тушуна олмаяпти. Ота-онаси ҳаёт. Пулдан  муаммо  йўқ. Оиласи тинч. Мана яқинда уйнинг битмаган хоналарини таъмирлаш арафасида турибди. Ҳаёт ўз измида давом этяпти, бироқ  кўнглига чироқ ёқса ёришмайдиган аҳволда. У ўзини ўзи англай олмаганча яна уйга кириб кетди.

Телевизор олдига ўтирди. Шу пайт хонага Ноила пахта гулли катта косани тўлдириб қатиқ олиб чиқди ва эрининг олдига қўйди. Бахтиёр негадир юраги орзиқиб кетганини англади. Косани қўлига олди ва беихтиёр бир қошиқ оғзига солди. Шу пайт қизини ухлатгани олиб кириб кетаётган аёли қувноқ овозда
- Адажон ҳар куни кечқурун қатиқ ичар эдилар-а ,.деганча боласини ухлатгани ётоқхонага олиб кириб кетди. Бахтиёрнинг ичидан нимадир узилиб кетгандек бўлди. У қатиқдан яна бир қошиқ олди-ю, кўз олдига дадасининг косадаги қатиққа нон тўғраб еяётган кўриниши келди. Беихтиёр ошхонага кирди. Косага нонни тўғради-да ейишни бошлади. У ана шунда отасини жуда ва жуда соғинганини дарров англади, кўзидан шашқатор ёшлар оқаётганига қарамай косадаги нон бўктирилган қатиқни ейишда давом этаверди.

Унинг кўз олдида эскироқ бўлсада, доимо озода кийиниб юрувчи кўк дўпписи бошидан тушмайдиган дадаси келди,  ўзини тўхтата олмай қолди. У йиғлар экан қалбидаги музнинг эриб бораётганини ҳис этарди. Шу ҳолатда ўн дақиқа туриб қолди. Қошиқнинг бўш идишга тегиб жаранглаши сабабли Ноила ҳам унинг ортидан кирди-ю қўрқиб кетди. Ҳаётнинг мана- ман деган синовларида синмаган , ҳеч қачон йиғлаганини кўрмаган эри ёш боладек икки кўзидан дув-дув кўз ёш тўкканча ошхона ўртасида косани ушлаганча турибди. У Бахтиёрнинг қўлидаги косани олди-да, унга тикилди. Нима бўлди дейишга ҳам улгурмай қолди. Эри уни маҳкам бағрига босганча бўгзидан чиққан хирилдоқ овоз билан
- Адамни соғиндим!- дея олди холос.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

𝚈𝚞𝚛𝚊𝚔𝚍𝚊𝚗 𝚈𝚘𝚣𝚒𝚕𝚐𝚊𝚗
121 views14:12
Ochish/sharhlash