To‘y Bob She'rlar ✔️

Telegram kanalining logotibi toy_bob_sherlar — To‘y Bob She'rlar ✔️
623
Telegram kanalining logotibi toy_bob_sherlar — To‘y Bob She'rlar ✔️

Sharhlar

Izohni e’lon qilish uchun tizimga kirish zarur.



Kanal manzili: @toy_bob_sherlar
Toifalar: Musiqa , Sanʼat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 4,703 (Yangilash sanasi: 2021-11-19)
Kanalning ta’rifi

Bizda Suhandonlar uchun kerakli kanal
📝To‘y bob she'rlar ,🎊Bayram tabriklari,🔊Audio va Mp3, 🌠Manaloglar,😁Hajviy she'rlar 🎉Toy ssenariysi,🎤Suhandonlar ijodidan, ✍️Shoyirlar ijodidan
Kanal Adminlar: @Pahlavon_Abdukarimov
@Timurrshax

Oxirgi xabar

2021-02-14 08:23:03 З.М.Бобур таваллудининг 538 йиллигига бағишланади.

БОБУР ДАРДИ

Бойлиг -у, зар йиғмадим,
Ўз юртимга сиғмадим,
Бугун қон, қон йиғладим,
Адо бўлди танда жон,
Ҳайр энди Андижон.

Подшоҳ бўлиб нетдим мен,
Дилни кўп хор этдим мен,
Ўз юртимдан кетдим мен,
Қолмади ,йўқ танда жон,
Ҳайр энди Андижон.

Шоҳ бўлгунча ёт элда,
Гадо бўлсам ўз элда,
Ўхшаши йўқ ҳеч ерда,
Соғинчларга тўлди жон,
Ҳайр энди Андижон.

Дўстдан кўп экан ғаним,
Аламлардан бўзладим,
Ҳинду сари юзландим,
Стамалардан тонди жон,
Ҳайр энди Андижон.

Жанг қилдим ёт элларда,
Жафо чекиб чўлларда,
Умрим ўтди елларда,
Ҳазон янглиғ сўлди жон,
Ҳайр энди Андижон.

Жабр бўлди тотганим,
Сабр бўлди топганим,
Кўзларимни ёпгани,
Тўпроғинга ташна жон,
Ҳайр энди Андижон.

ХУРШИД КАРИМ.

➢ 𝙏𝙖𝙧𝙦𝙖𝙩𝙞𝙣𝙜𝙡𝙖𝙧 ➢

➡️ ➥DÒSTLARGA YUBORING
❤️👇

👉 @Toy_bob_sherlar 👈👍

👉@Bayramlar_Uchun_Tabriklar
461 views🎙𝓟𝓪𝓱𝓵𝓪𝓿𝓸𝓷 𝓐𝓫𝓭𝓾𝓴𝓪𝓻𝓲𝓶𝓸𝓿🎙, 05:23
Ochish/sharhlash
2021-02-13 06:16:56 ERINGIZNI KUTIB OLING

Farishtadek ko'rinasiz ko'zimga
Jon ayollar tinglang meni bir zumga
Baht toparsiz amal qiling so'zimga
Eringizni kutib oling erkalab
Hursand qilib kuzatinga ertalab

Ro'zg'orni g'or deydilarku to'lmaydi
Qaysi uyda kamchiliklar bo'lmaydi
Siz bor mehr muhabbat ham so'lmaydi
Eringizni kutib oling erka
lab
Hursand qilib kuzatingda
ertalab

Shodlanganda shodligin
giz bildiring
Hafa bo'lsa shirin so'zlab kuldiring
Chin sadoqat qarmog'iga
ildiring
Eringizni kutib oling erka lab
Hursand qilib kuzatingda ertalab

Doimo sizdan rozi bo'lsa eringiz
Jahannamda kuymas etiboringiz
Jannatdir boradigan yeringiz
Eringizni kutib oling erkalab
Hursand qilib kuzatingda ertalab

Tinim bilmay ishlab halol tuz uchun
Bahtu-omad tilab o'g'il qiz uchun
Jonini ham fido qilar siz uchun
Eringizni kutib oling erkalab
Hursand qilib kuzatingda ertalab

Mo'minov Ma'ruf

➢ 𝙏𝙖𝙧𝙦𝙖𝙩𝙞𝙣𝙜𝙡𝙖𝙧 ➢

➡️ ➥DÒSTLARGA YUBORING
❤️👇

👉 @Toy_bob_sherlar 👈👍

👉@Bayramlar_Uchun_Tabriklar
1.1K views🎙𝓟𝓪𝓱𝓵𝓪𝓿𝓸𝓷 𝓐𝓫𝓭𝓾𝓴𝓪𝓻𝓲𝓶𝓸𝓿🎙, 03:16
Ochish/sharhlash
2021-02-13 06:07:20
Қабримиздан жаннат ҳиди келиб турсин.


Умрим етиб борганида поёнига
Жаннатларда қулим тутиб юринг бегим.
Ҳавас қилсин мени курган ҳурлар ҳам
Қабримиздан жаннат ҳиди келиб турсин.

Қизгонаман ушанда ҳам ҳур қизлардан
Қараганда нурга тӯла кузлардан.
Туткизмасман хур қизларни қулларидан
Қабримиздан жаннат ҳиди келиб турсин.

Ибодатда роббимдан тилаб жаннатни
Тунни тонга улаб уқийман тахажжудни.
Эй оллох рахматинга лойиқ қилгин
Қабримиздан жаннат ҳиди келиб турсин.

Чарчамасман бегим учун ибодатдан
Майли синовларга бераман бардош.
Савобли аммаларни купроқ қилайин
Қабримиздан жаннат ҳиди келиб турсин.

Тонг саҳардар бирга қилиб ибодат
Бегимни жаннатда куришим учун
Саждага бош қуйиб сурайман ҳар кун.
Қабримиздан жаннат ҳиди келиб турсин.


МОХИЗАР

👇👇

➢ 𝙏𝙖𝙧𝙦𝙖𝙩𝙞𝙣𝙜𝙡𝙖𝙧 ➢

➡️ ➥DÒSTLARGA YUBORING
❤️👇

👉 @Toy_bob_sherlar 👈👍

👉@Bayramlar_Uchun_Tabriklar
975 views🎙𝓟𝓪𝓱𝓵𝓪𝓿𝓸𝓷 𝓐𝓫𝓭𝓾𝓴𝓪𝓻𝓲𝓶𝓸𝓿🎙, 03:07
Ochish/sharhlash
2021-02-12 18:31:31 ДУНЁДА, БИТТА БЎЛГАН, ЖОНИМ АКАМ .

Қизболла тилидан акага айтилган шеър . . .

Акамсизку, жигаргўшам, энг яқиним сиз,
Бошқа ким ҳам, тушунади, айтинг ўзингиз,
Қонун менга, сизнинг айтган, ҳар бир сўзингиз,
Дунёда, битта бўлган, жоним акам.

Ёмонликни, раво кўрмас, зинҳор менга,
Ҳатто акам, азоб бермас, бир бор менга,
Ранжитмайди, диллида тоғ, меҳри бор менга,
Дунёда, битта бўлган, жоним акам.

Гоҳи хато сўзлаб қўйсам даки бермас,
Кўнглида ҳам менга гина сақлаб юрмас,
Тилида ҳеч, ёмон сўзлар, балқиб турмас,
Дунёда, битта бўлган, жоним акам.

Қайғурмайди, ўзгалар ҳеч, жигарингдек,
Тушунмайди, жисмингдаги, юрагингдек,
Қадринг билмас, улар сира, керакингдек,
Дунёда, битта бўлган, жоним акам.

12_02_2021_ Йил.

Муаллиф: Мусурмонқул Сувонқулов

➢ 𝙏𝙖𝙧𝙦𝙖𝙩𝙞𝙣𝙜𝙡𝙖𝙧 ➢

➡️ ➥DÒSTLARGA YUBORING
❤️👇

👉 @Toy_bob_sherlar 👈👍

👉@Bayramlar_Uchun_Tabriklar
1.1K views🎙𝓟𝓪𝓱𝓵𝓪𝓿𝓸𝓷 𝓐𝓫𝓭𝓾𝓴𝓪𝓻𝓲𝓶𝓸𝓿🎙, 15:31
Ochish/sharhlash
2021-02-12 17:40:25
Ота

Оиланинг устуни ким деса агар,
Ҳаётнинг қувончи ким деса агар,
Рисқинг барокати ким деса агар.
Билинки мен фақат ота дейман.

Дуогўй сўзидан меҳр йўқолмас,
Асраган кўзинга чўп суқолмас,
Муқаддас ўрнини хеч ким босолмас.
Ота бор уйнинг файзи бўлакча.

Отасиз уйинга меҳмон йўлламас,
Туғишган жигарлар сени қўлламас,
Жонинга тиғ кирса кўзин хўлламас,
Ўтаётган бир куни бизга ғанимат.

Тўрт девор ичида юрак ўртамас,
Халойиқ олдида қўлинг калтамас,
Ортирган хурматинг унча каттамас,
Отаси борлар етиммас дўстим.

➢ 𝙏𝙖𝙧𝙦𝙖𝙩𝙞𝙣𝙜𝙡𝙖𝙧 ➢

➡️ ➥DÒSTLARGA YUBORING
❤️👇

👉 @Toy_bob_sherlar 👈👍

👉@Bayramlar_Uchun_Tabriklar
1.2K views🎙𝓟𝓪𝓱𝓵𝓪𝓿𝓸𝓷 𝓐𝓫𝓭𝓾𝓴𝓪𝓻𝓲𝓶𝓸𝓿🎙, 14:40
Ochish/sharhlash
2021-02-12 07:12:56
Bugun juma 🌙

• Bugunning har bir daqiqasi Alloh taoloning marhamatiga to’lgan bir kundir.
• Bugungi kuningizni har kuningiz kabi oddiy o’tkazmang.

Yana e’tiborsizlik qilib qanchadan-qancha savoblardan bebahra qolib ketmang!

• Bugun duolarda mustahkam turing.

• “Kahf” surasini o’qing.

Rosululloh sollallohu alayhi va sallamga salovat ayting.

| Allahumma solli va sallim a’la nibiyina Muhammad |

• G’usl qilib pokiza kiyim kiying.

Ha aytgancha, onangizga opa-singlingizga kichik bo’lsa ham bir hadya oling va ularni hursand qiling.

Bugungi amallarimizni Alloh qabul qilsin.


Kanalimizga qo'shiling:
T.me/Toy_bob_sherlar
1.1K viewsTemurbek Yusupov, 04:12
Ochish/sharhlash
2021-02-12 05:23:14 СИНФДОШЛАРИМ

Сизни алишмайман боҳорга кузга,
Токи бу оламда гул бор, меҳр бор,
Энг эзгу тилагим армуғон сизга,
Сизни ёд оларман ҳар лаҳза такрор,
Кўзимдан томчилар соғинч ёшларим,
Бор бўлинг доимо синфдошларим.

Ўтди мактаб йиллар бир туш мисоли,
Қувончли,шамсувор дамларга қониб,
Ўтди дамларимиз ташвишдан ҳоли,
Бугун у дамларни эслайман ёниб,
Эслайман,кўзимдан оқар ёшларим,
Бор бўлинг дунёда синфдошларим.

Соғинч юрагимни эзар бегумон,
Исмингиз ёдимга тушган онларда,
Тунлар тушларимга кирасиз ҳамон,
Соғиниб қоламан сизни тонгларда,
Бир бора йўқламас бағритошларим,
Соғ бўлинг бахтимга синфдошларим.

Ғанимат дунёда,умр ғанимат,
Дийдор кўришайлик қайта,қайта биз,
Мен сизни соғиниб яшайман фақат,
Сиз доим қалбимда,юрагимдасиз.
Беғубор дўст,ўртоқ,қалам қошларим,
Бор бўлинг доимо синфдошларим,

🖋Хуршид Карим


➢ 𝙏𝙖𝙧𝙦𝙖𝙩𝙞𝙣𝙜𝙡𝙖𝙧 ➢

➡️ ➥DÒSTLARGA YUBORING
❤️👇

👉 @Toy_bob_sherlar 👈👍

👉@Bayramlar_Uchun_Tabriklar
1.3K views🎙𝓟𝓪𝓱𝓵𝓪𝓿𝓸𝓷 𝓐𝓫𝓭𝓾𝓴𝓪𝓻𝓲𝓶𝓸𝓿🎙, 02:23
Ochish/sharhlash
2021-02-11 18:39:54 ЗАМОНАВИЙ ЎҚИТУВЧИ

(ҳазил шеър)

Янгиликка ташна бўлар,
Замонавий ўқитувчилар,
Кампютрга ошна бўлар,
Замонавий ўқитувчилар.

Ўз уситида ишлар тинмай,
Заҳмат чекар тиним билмай,
Таълим учун ҳар нега шай,
Замонавий ўқитувчилар.

Бефарқ,беқунт бўлмас улар,
Ҳақ деб кўзи ёниб турар,
Келажакка кўприк қурар,
Замонавий ўқитувчилар.

Илм излаб бедор юрак,
Равнақ учун жони ҳалак,
Мана қандай бўлиш керак,
Замонавий ўқитувчилар.

Айланади тўхтамай Ер,
Таълим учун керакман дер,
Пахтазорда ёзмайди шеър,
Замонавий ўқитувчилар.

Дарсига кеч кирмайди ҳеч,
Бир жойда, тек турмайди ҳеч,
Ўқувчини урмайди ҳеч,
Замонавий ўқитувчилар.

Донёрлари аталмиш Дон,
Жавоҳири Жони,ё,Жон,
Конспект ҳам электрон,
Замонавий ўқитувчилар.

Ҳамма жойда бир ҳил маош,
Ким кўз бўлар,кимлардир қош,
Асло сизга отмадим тош,
Замонавий ўқитувчилар.

Қаддингизни уринг,омон,
Торга тордир ҳамон,замон,
Ҳазил шеърим бўлди тамом,
Замонавий ўқитувчилар.

Хуршид Карим

➢ 𝙏𝙖𝙧𝙦𝙖𝙩𝙞𝙣𝙜𝙡𝙖𝙧 ➢

➡️ ➥DÒSTLARGA YUBORING
❤️👇

👉 @Toy_bob_sherlar 👈👍

👉@Bayramlar_Uchun_Tabriklar
1.4K views🎙𝓟𝓪𝓱𝓵𝓪𝓿𝓸𝓷 𝓐𝓫𝓭𝓾𝓴𝓪𝓻𝓲𝓶𝓸𝓿🎙, 15:39
Ochish/sharhlash
2021-02-11 05:25:49
Ў Т И Н Ч

Капалаклар ўхшайди гулга,
Улар қўнсин барча кўнгилга,
Бу дунёда бебаҳо туйғу,
Мухаббатни алишманг пулга.

Майли сулсин боғларда гуллар,
Тиконзорга айлансин йуллар,
Ўксимасин ошиқ кўнгиллар,
Мухаббатни алишманг пулга.

Эриб битсин тоғларда музлар,
Баҳорларга айлансин кузлар,
Эй йигитлар ,эй сулув қизлар,
Мухаббатни алишманг пулга.

Майли боғлар тўлсин ҳазонга,
Ранг рўйингиз рангин самонга,
Боқманг сизга боқмас замонга,
Мухаббатни алишманг пулга.

Файзли бўлсин ҳамма эшиклар
Меҳрларга тўлсин бешиклар
Жарангласин қувноқ қўшиклар,,
Мухаббатни алишманг пулга.

Кетмас сира кунгилдаги доғ,
Ишқни пулга чақмоқлик гуноҳ,
Ранжимасин бизлардан оллоҳ,
Мухаббатни алишманг пулга.

Хуршид Карим

┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄

Каналга уланиш:
T.me/Toy_bob_sherlar
1.4K viewsTemurbek Yusupov, edited  02:25
Ochish/sharhlash
2021-02-10 19:58:42
Онамни ўрнини ҳеч ким босолмас.

Ўйлайман, хаёллар кўкка учадир,
Қанча дўстлар кечди, ҳамон кечадир.
Уч ўғлим бир бўлиб тиззам қучадир,
Лек онам ўрнини ҳеч ким босолмас,

Юлдузлар жимирлаб ёнига чорлар,
Кўнглим олмоқ бўлар зулфлари торлар.
Бор меҳрин қўлимга тутсин баҳорлар,
Онамни ўрнини ҳеч ким босолмас.

Ким эдинг, бор-йўқ бир ғарибсан дунё,
Отамдайин жуда қарибсан дунё.
Сен буни қайданам билибсан дунё,
Онамни ўрнини ҳеч ким босолмас.

Авжи баҳоримни елга берибман,
Сароблар ичинда узоқ юрибман.
Кузагим сўнгида ҳайрон турибман,
Онамни ўрнини ҳеч ким босолмас.

Бир кун ой ҳам бўларкан ярим,
Билдим, ҳақдин келиб ҳаққа кетарим.
Жон ўғлим қулоқ тут, сенга айтарим,
Онани ўрнини ҳеч ким босолмас,
Онамни ўрнини ҳеч ким босолмас.
Қ. Эшмуродов. 26.01.21

Каналга уланиш:
T.me/Toy_bob_sherlar
1.4K viewsTemurbek Yusupov, edited  16:58
Ochish/sharhlash
2021-02-10 19:41:08
⚡️"Мендирман Жалолиддин" сериалининг
1-қисм намойишига 4 кун қолди!

14-февраль, якшанба, 20:30да "Миллий" телеканалида!

Энг тезкор хабарларни биз билан кузатиб боринг❗️👇

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/Toy_bob_sherlar
1.2K views🎙𝓟𝓪𝓱𝓵𝓪𝓿𝓸𝓷 𝓐𝓫𝓭𝓾𝓴𝓪𝓻𝓲𝓶𝓸𝓿🎙, edited  16:41
Ochish/sharhlash
2021-02-10 14:42:18
Endi yosh ijodkor Temurbek Yusupovning ijod namunalarini hamda fotolarini Instagram va Facebook ijtimoiy tarmog'ida ham bemalol kuzatib borishingiz mumkin.

Ishtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimizga obuna bo'lish uchun quyidagi havolalardan foydalanishlaringiz mumkin 👇

🔷 Instagram: https://www.instagram.com/timurshax_yusupov

🔷 Facebook: https://www.facebook.com/temurbek.yusupov.3

Kanalimizga qo'shiling:
T.me/Toy_bob_sherlar
1.3K views🎙𝓟𝓪𝓱𝓵𝓪𝓿𝓸𝓷 𝓐𝓫𝓭𝓾𝓴𝓪𝓻𝓲𝓶𝓸𝓿🎙, 11:42
Ochish/sharhlash
2021-02-10 10:04:50
📝 Хар кимни жуфтидан қўймасин!

Сайраган ҳар қуш ҳам Булбул бўлмайди.
Севдим деган билан Кўнгил тўлмайди.
Бегона ҳеч қачон
Сингил бўлмайди.
Ҳар кимни жуфтидан Қўймасин Аллоҳ.

Ўзгадан ёрингиз
Меҳрин изламанг.
Вақтинча хушомад Сеҳрин кўзламанг.
Сени севдим дея
Ёлгон сўзламанг.
Хар кимни жуфтидан Қўймасин Аллох.

Хар ким тақдирига Битилгани бор.
Кимлардур бир фарзанд Тирноғига зор.
Сизга шу неъматни
Ҳадя қилган ёр.
Хар кимни жуфтидан Қўймасин Аллоҳ.

Оила муқаддас
Поёни йўқдур.
Вафодор бўлсангиз Кўнгиллар тўқдур.
Ҳиёнат йўллари
Беаёв чўқдур.
Ҳар кимни жуфтидан Қўймасин Аллох.

Топган тутганингиз Тўйга буюсин.
Кулбами кошона
Уйга буюрсин.
Сиздан оилангиз
Жабр кўрмасин.
Хар кимни жуфтидан Қўймасин Аллоҳ.

➢ 𝙏𝙖𝙧𝙦𝙖𝙩𝙞𝙣𝙜𝙡𝙖𝙧 ➢

➡️ ➥DÒSTLARGA YUBORING
❤️👇

👉 @Toy_bob_sherlar 👈👍

👉@Bayramlar_Uchun_Tabriklar
1.6K views🎙𝓟𝓪𝓱𝓵𝓪𝓿𝓸𝓷 𝓐𝓫𝓭𝓾𝓴𝓪𝓻𝓲𝓶𝓸𝓿🎙, 07:04
Ochish/sharhlash
2021-02-09 18:17:22 O'zbek Navoiyni o'qimay qo'ysa.

O'zbek Navoiyni o'qimay qo'ysa,
Oltin boshning kalla bo'lgani shudir.
Be'dil qolib Demyan Bedniyni suysa,
Qora sochning malla bo'lgani shudir.
💫💫💫💫💫💫💫💫💫
Shoir va mutafakkir Alisher Navoiy tavalludining 580 yilligiga bag'ishlanadi.

Erkin Vohidov
🎙 Temurbek Yusupov

Kanalimizga qo'shiling:
T.me/Toy_bob_sherlar
1.4K viewsTemurbek Yusupov, 15:17
Ochish/sharhlash
2021-02-09 08:59:18
09 - февраль Хазрат АЛИШЕР НАВОИЙ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН.💥💥💥

НАВОИЙНИ ЭСЛАБ

Қўлда қалам олиб азизам,
Навоийни ўрганайлик биз
Қалбимдаги илиқ бир сўзим,
Бобомиздек бўлайлик юлдуз.

Ўтди қанча шох -у, гадолар,
Ўтди замон , ўтди бир Феруз
Фироқларда бўлди адолар
Бобомиздек бўлайлик юлдуз.

Қаранг қанча шоирлар ўтди,
Қалби тўла бордир ширин сўз
Кенг оламга овоза бўлди
Навоийдек бўлайлик юлдуз.

Сўзларида бордир ифтихор
Рухларин шод этайлик харгиз
Хар байтида дур -у, жавохир
Навоийдек бўлайлик юлдуз.

ТОЛМАС

Каналга уланиш:
T.me/Toy_bob_sherlar
1.8K viewsTemurbek Yusupov, edited  05:59
Ochish/sharhlash
2021-02-07 09:37:13 Аёл

Атиргул ифорин сендан олганми,
Чиройи чеҳрангда акси намоён.
Юрагинг поёнсиз ишққа тўлганми,
Суйса ким ҳажрингда Машрабу-девон.

Таьрифинг лутфидан ғазаллар битиб,
Қалбингни қўрида меҳр қайнайди.
Ҳайратдан забонлар айланмай қотиб,
Пойингда сахролар униб яшнайди.

Борлигинг оламни мунаввар айлаб,
Чўккан кўнгилга қувонч улашар.
Бардошинг кучидан ғайратлар ошиб,
Келажак умиди давомам яшар.

Юсупова Зулфия.

➢ 𝙏𝙖𝙧𝙦𝙖𝙩𝙞𝙣𝙜𝙡𝙖𝙧 ➢

➡️ ➥DÒSTLARGA YUBORING
❤️👇

👉 @Toy_bob_sherlar 👈👍

👉@Bayramlar_Uchun_Tabriklar
1.9K views🎙𝓟𝓪𝓱𝓵𝓪𝓿𝓸𝓷 𝓐𝓫𝓭𝓾𝓴𝓪𝓻𝓲𝓶𝓸𝓿🎙, 06:37
Ochish/sharhlash
2021-02-07 09:26:52 OʻZGARIB KETDING "OʻZBEK"

Yor lozimsiz,boshyalang.
Boʻyalgan koʻzlar alang.
Qani erlik xafsalang?
Oʻzgarib ketding "Oʻzbek".

Oqibat yoʻq,oring yoʻq.
Xarom yemak,qorin toʻq.
Desam menga urma doʻq.
Oʻzgarib ketding "Oʻzbek".

Qizing tugʻdi uy qurmay.
Nimadir de jim turmay.
Ayt aslidan yuz burmay.
Oʻzgarib ketding "Oʻzbek".

Soʻrmaysan Onadan xol.
Otang bemor,qaddi dol.
Koʻrganimdan aqlim lol.
Oʻzgarib ketding "Oʻzbek".

Oʻgʻling mayxoʻr,ayyor,shum.
Shayton,kami bitta dum.
Qoʻl xunarsiz,kalla xum.
Oʻzgarib ketding "Oʻzbek".

Zabon tinmay soʻzlar mish.
Musht noxaqdan koʻzlar tish.
Bilmayman bu qanday ish.
Oʻzgarib ketding "Oʻzbek".

Jigar bilan jigar qasd.
Qondosh qonin ichib mast.
Emas eding bunday past.
Oʻzgarib ketding "Oʻzbek".

Yumshoq diydang tosh qotib.
Tulpor minding doʻst sotib.
Mudroq nafsing uygʻotib.
Oʻzgarib ketding "Oʻzbek".

Qoʻshnisan qoʻshningga yov.
Qarindoshing yot, birov.
Xoxlasang oʻynay garov.
Oʻzgarib ketding "Oʻzbek".

Muslima mast,boshyalang.
Koʻzlari alang,jalang.
Qani shiddat,xafsalang?
Oʻzgarib ketding "Moʻmin".

Gʻulomjon Normat.
7.02.2021-y

Kanalimizga qo'shiling:
T.me/Toy_bob_sherlar
1.8K viewsTemurbek Yusupov, edited  06:26
Ochish/sharhlash
2021-02-07 06:23:48 Dunyo ko‘rinsa gar menga zim-ziyo,
Omad ham qilmasa bir karra qiyo,
Ko‘rinsa har nima shunchaki ro‘yo,
Onam der jon bolam o‘zingni asra!

Do‘stlarim dushmanni ishini qilsa,
Dushmanim bildirib ortimdan kulsa,
Ikkisi bir bo‘lib pichoqlar ursa,
Onam der jon bolam o‘zingni asra!

Tunlari ko‘zlari ilinmay kutar,
Havotir olaru, zaxarlar yutar,
Ko‘nglidan xadiklar bir pastda o‘tar,
Onam der jon bolam o‘zingni asra!

Deydilar dunyoni ishi tinmaydi,
Ozgina tin bolam xech kim bilmaydi,
Yiqqan davlatlaring do‘stlik qilmaydi,
Onam der jon bolam o‘zingni asra!

Qara sochlaringa qo‘nibdi qirov,
Endi qirqqa kirdi demaydi birov,
Sog‘indim tizzamda uxlashing birrov
Onam der jon bolam o‘zingni asra!

O‘tirgin ozgina suhbat quraylik,
Mahallani biroz yayyov yuraylik,
Bir kunga tashvishni qo‘yib turaylik,
Onam der eh bolam, o‘zingni asra!

Yugur yugurlaring tugamas hecham,
Ishdan qaytguningcha tushadi kech ham,
Men uchun ehtiyot qilsa, bas egam,
Onam der jon bolam o‘zingni asra!!

➢ 𝙏𝙖𝙧𝙦𝙖𝙩𝙞𝙣𝙜𝙡𝙖𝙧 ➢

➡️ ➥DÒSTLARGA YUBORING
❤️👇

👉 @Toy_bob_sherlar 👈👍

👉@Bayramlar_Uchun_Tabriklar
1.9K views🎙𝓟𝓪𝓱𝓵𝓪𝓿𝓸𝓷 𝓐𝓫𝓭𝓾𝓴𝓪𝓻𝓲𝓶𝓸𝓿🎙, 03:23
Ochish/sharhlash
2021-02-06 11:28:33 Деманг юрибдида суриб
даврини,
Унутди ҳам деманг уйни,
борини,
Тилка-тилка қилган меҳнат
жонини,
Яна гапларингиз келмасин
малол,
Мусофирнинг нони ҳалолдан-
ҳалол!
Жисмин меҳнат ейди, ҳаёлин
соғинч,
Узоқдаги юрти омон бўлсин,
тинч!
Зарра эътибордан кўзида
севинч,
У ҳох эркак бўлсин ва ёки аёл,
Мусофирнинг нони ҳалолдан-
ҳалол!
Иссиқми, совуқми танлолмас
макон,
Чорасиз қолганда тополмас
имкон,
У улуғ, у азиз, ҳазрати инсон
Юмуши тугамас қишми ё
баҳор,
Мусофирнинг нони ҳалолдан-
ҳалол!
У ҳам истайдику уйда яшашни
Ўғил — қизи билан яшаб
яйрашни
Тўхтатмас ЭЗГУ КУН учун
ишлашни,
Койиманг! Юраги чекмасин
озор,
Унинг ҚАТТИҚ НОНИ ҳалолдан-
ҳалол!

➢ 𝙏𝙖𝙧𝙦𝙖𝙩𝙞𝙣𝙜𝙡𝙖𝙧 ➢

➡️ ➥DÒSTLARGA YUBORING
❤️👇

👉 @Toy_bob_sherlar 👈👍

👉@Bayramlar_Uchun_Tabriklar
1.9K views🎙𝓟𝓪𝓱𝓵𝓪𝓿𝓸𝓷 𝓐𝓫𝓭𝓾𝓴𝓪𝓻𝓲𝓶𝓸𝓿🎙, 08:28
Ochish/sharhlash
2021-02-06 07:42:05 #Mehringgiz_kerak

Molu-dunyolarga ruju qo'yganlar,
Faqat ko'cha insonini suyganlar,
U dunyoyu bu duyosi kuyganlar,
O'g'linggizga mehringgiz kerak.

Farzandga siz bering jinday e'tibor,
Qarang ahir ular shirin, beg'ubor,
Mehr bering ularda qolmaydi g'ubor,
Qizinggizga mehringgiz kerak.

Taqdiriga befarq bo'lmang bolanggiz,
Go'ya ular sizning so'chu-tolanggiz,
Qiynalsa tinglamas keyin nolanggiz,
O'g'linggizga mehringgiz kerak

Ko'chada boshqasiz uydasiz boshqa,
Bolanggiz och lek siz borasiz oshga,
Sizga aytaymi yo aytaymi toshga,
Bolanggizga mehringgiz kerak.

Begonaga doim yaxshi insonsiz,
Uyga kelib esa vaxshiy vijdonsiz,
Bu ishlarni qilar faqat iymonsiz,
Bolanggizga mehringgiz kerak.

Qarang tunlar siz deb yig'lamoqda zor,
Siz tufayli ahir bo'lmoqdaku hor,
Atrofda ham unga berishar ozor,
Qizinggizga mehringgiz kerak

O'g'ildan ustunmas moshina yo pul,
Yo Alloh bermagan ishlatishga qul,
Ularning qalbini etmang sizlar kul,
O'g'linggizga mehringgiz kerak.

Sanjarbek Akbarov

Kanalimizga qo'shiling:
T.me/Toy_bob_sherlar
1.8K viewsTemurbek Yusupov, 04:42
Ochish/sharhlash
2021-01-30 05:15:15
Бугун 30-январ Ўзбекистон Республикасининг 1-Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таваллуд айёмлари...
Охиратлари обод бўлсин!


🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти муҳтарам И.А.Каримовнинг ёрқин хотирасига бағишланади.

МАНГУ ЯШАЙСИЗ

Истиқлол қуёши чароғон
Эсмоқда бир майин саболар
Номлари тирикдир ҳар қачон
Ўлмайди ҳеч қачон даҳолар

Халқимнинг эй буюк даҳоси
Достону тилларда яшайсиз
Халқимнинг улуғвор қояси
Сиз мангу дилларда яшайсиз

Қуёшсиз чароғон, юлдузсиз
Нур сочиб яшайсиз сиз абад
Юксалди жаҳонга тутди юз
Сиз қурган улуғвор салтанат

Шод бўлсин руҳингиз жаннатда
Шу тилак тилагай барча қалб
Ўзбек деб аталган миллатга
Истиқлол битилди сиз сабаб

Истиқлол софоси гулларда
Эсмоқда ҳур ватан сабоси
Сиз мангу яшайсиз дилларда
Ўзбекнинг эй буюк даҳоси

💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐

Энг тезкор хабарларни биз билан кузатиб боринг❗️👇

➡️@Shov_Shuv_24_soat👇

Тезкор хабарлар👇👇👇
https://t.me/joinchat/VS6
1.8K views🎙𝓟𝓪𝓱𝓵𝓪𝓿𝓸𝓷 𝓐𝓫𝓭𝓾𝓴𝓪𝓻𝓲𝓶𝓸𝓿🎙, 02:15
Ochish/sharhlash
2021-01-28 17:35:01 KELINCHAK

Bosh egar asqar toglar,
Munga'yar sopa soglar.
Kup bular dilda dog'lar,
Sen bulmasang kelinchak.

Kim tebratar beshikni,
Kim supurar eshikni.
Kim aytadi qushiqni,
Sen bulmasang kelinchak.

Yarashmas osmonga oy,
Ne kerak xusin chiroy.
Yorishmas qasir saroy,
Sen bulmasang kelinchak.

https://t.me/toy_bob_sherlar
1.7K viewsTemurbek Yusupov, 14:35
Ochish/sharhlash
2021-01-28 17:35:01 Tuy bob

Bugun sizning tuyingiz,
Yarashibdi buyingiz.
Olam olam baxt tilay,
Doim baxtli bulingiz.

Kelin oq lebos keygan,
Kuyov esa zar chopon.
......xonu .............jon,
Doim baxtli bulingiz.

Yuzdan oshsin yoshingiz,
Porlab baxt quyoshingiz.
Omon bulsin boshingiz,
Doim baxtli bulingiz

https://t.me/toy_bob_sherlar
1.5K viewsTemurbek Yusupov, 14:35
Ochish/sharhlash
2021-01-28 17:32:08 МАВЛОН ПОЛВОННИНГ АЙТГАНЛАРИ

Тўй бошланса овулда агар,
Ўтмас эди курашсиз ҳеч вақт.
Рақибдан-чи ғолиб келсак гар
Шу кун бизни чулғар эди Бахт.

Ҳаволаниб кетмасдмк бироқ,
Унутмасдик рақиб кўзёшин.
Ҳам қасосин аламин мутлоқ,
Ор-номусдан эгилган бошин.

Биласиз-ку, Мавлон полвонман,
Сўнгакларим тобланган ўтда.
Қутқазарди мағлубиятдан
Кураш тушса эл ори шунда.

Сиз курашга тушасиз, эвоҳ,
Рақиб ила тил топиб кушод.
Қоним ёқур ғазаб баногоҳ,
Наҳот ордан кучли бўлса зот.

Боболаринг ёдида, балким,
Йиқитганман шимол айиғин.
Шўрлик ҳайвон гурзидай бошин
Ерга уриб ўкирди сўғин.

Кўзларида ёш кўрдим унинг,
Йиғлар эди номус зўридан,
Тавба дейман, сизда номус-ор,
Устунмас шу айиқ оридан.

Сиз курашга тушганда лоқайд
Уятдан ер чизса халойиқ,
Панжа уриб кўксимга бехос,
Ўкиради қасосдан айиқ!

Каналга уланиш:
T.me/Toy_bob_sherlar
1.5K views🎙𝓟𝓪𝓱𝓵𝓪𝓿𝓸𝓷 𝓐𝓫𝓭𝓾𝓴𝓪𝓻𝓲𝓶𝓸𝓿🎙, edited  14:32
Ochish/sharhlash
2021-01-27 06:47:58 Ака келинг

Уйим тури хувуллаб қолган,
Тўрт девордан чиқмайди садо.
Зор кўзларим тикилиб толган.
Ичимдан бир чорлайди нидо.

Ака келинг жон отам бўлиб,
Опа келинг жон онам бўлиб.

Ярим кунглим соғинчдан безор,
Кутар хануз эшикка боқиб,
Қувонч тўлмас тунлари бедор,
Йўлингизга нам киприк қоқиб.

Ака келинг жон отам бўлиб,
Опа келинг жон онам бўлиб.

Дийдоримиз армон бўлмасин,
Беш кунлик бу ёлғон дунёда.
Исёнчилар хаддан кулмасин,
Бегонадек юрсак хар ёнда.

Ака келинг жон отам бўлиб,
Опа келинг жон онам бўлиб.

Ташвишларни чеккага суриб,
Давраларни хўп қизитайлик.
Дилдан овунч суҳбатлар қуриб,
Болаликка яна қайтайлик.

Ака келинг жон отам бўлиб,
Опа келинг жон онам бўлиб.

Тиловатни зиё таратсак,
Ота-онам рухи шодланар.
Гиналарни нари аритсак,
Ўртамизда меҳр қадланар.

Ака келинг жон отам бўлиб,
Опа келинг жон онам бўлиб.

Юсупова Зулфия.

➢ 𝙏𝙖𝙧𝙦𝙖𝙩𝙞𝙣𝙜𝙡𝙖𝙧 ➢

➡️ ➥DÒSTLARGA YUBORING
❤️👇

👉 @Toy_bob_sherlar 👈👍

👉@Bayramlar_Uchun_Tabriklar
1.9K views🎙𝓟𝓪𝓱𝓵𝓪𝓿𝓸𝓷 𝓐𝓫𝓭𝓾𝓴𝓪𝓻𝓲𝓶𝓸𝓿🎙, edited  03:47
Ochish/sharhlash