Get Mystery Box with random crypto!

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Telegram kanalining logotibi shayx_hazrat — ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
Kanaldagi mavzular:
Ҳадис
Биласизми
Kanal manzili: @shayx_hazrat
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 154.70K
Kanalning ta’rifi

Бу канал
Шайх Муҳаммад Аввома,
Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф,
Доктор Рамазон Бутий,
Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган.
#РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar

2024-04-17 19:00:09 ​​#САЛАВОТ

• Олдимизда икки оғир юк бор:
- дунё юки бўлган ғам;
- охират юки бўлган гуноҳ.
• Бу икки юкни енгиллатадиган амал Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотни кўпайтиришдир.
• Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг салавотни кўп айтишини эшитганларида:
«Демак ғам-ташвишинг арийди, гуноҳинг кечирилади»-, дедилар.

(Имом Термизий ва Имом Аҳмад роҳимаҳумаллоҳлар ривоят қилишган).

• Демак бир салавот ёзиб тарқатайлик, дўстларни ҳам бу ажрга шерик қилайлик. Зотан яхшиликка далолат қилган уни амалга оширгандек ажрланади.

• Аллоҳумма солли алаа Муҳаммад ва алаа аали Муҳаммад, камаа соллайта алаа Иброоҳийм ва алаа аали Иброҳийм иннака Ҳамиидум Мажиид...

Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак?
ЖАВОБ:
15.4K views16:00
Ochish/sharhlash
2024-04-17 18:20:03
ҲИКМАТЛАР ЧАШМАСИ

Виждон – жим туриб, “У Зот сени кўриб турибди” деб хабар берувчи овоздир.

Ҳаёт тошлардан иборатдир. Сен у тошларга қоқилма. Балки уларни тўплаб, бир нарвон қур ва ўша нарвон орқали нажот сари кўтарил.

Агар сени миллион киши яхши кўрса, мен ҳам улар билан биргаман. Агар сени бир киши яхши кўрса, ўша бир киши менман. Агар сени ҳеч ким яхши кўрмаса, билки, мен ўлганман.

Садоқат соябонга ўхшайди. Ёмғир ва иссиқ кучайгани сари унга бўлган эҳтиёжинг ортади.

Ҳамма нарса кичик ҳолда бошланиб, кейин катталашади. Аммо мусибат ундай эмас. У катта ҳолда бошланиб, кейин кичраяди.

Ҳамма нарса кўпайса, арзонлашади. Аммо одоб ундай эмас. У кўпайгани сари қимматлашади.

Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак? ЖАВОБ:
17.2K views15:20
Ochish/sharhlash
2024-04-17 16:07:33
Инсон қаерда бўлмасин, бойлик вақтида фақир, қувватли ҳолида заиф, иззатли пайтида хордир.

Рамазон Бутий


Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак? ЖАВОБ:
20.4K views13:07
Ochish/sharhlash
2024-04-17 12:51:03 ​​– Иймондан ҳам яхшироқ нарса нима?
– Иймонни асраб-авайламоқ.

– Иймондан кейинги нарса нима?
– Аллоҳ таолонинг дийдорини кўрмоқ.

– Усули дин – диннинг асослари нечта?
– Усули дин саккизтадир:
тавҳид – Аллоҳ таолони якка-ю ягона деб билмоқ;

адл – ҳар ишда адолатли ва инсофли бўлмоқ;

имомат – охират ишини дунё ишидан олдин бажармоқ;

нубувват – Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар деб тан олмоқ;

амри маъруф – Аллоҳ таолонинг буюрган нарсаларини адо қилмоқ;

наҳйи мункар – Аллоҳ таолонинг қайтарган нарсаларидан узоқ бўлмоқ;

табарро – Аллоҳ таолонинг душманларини душман деб билмоқ;

тавалло – Аллоҳ таолонинг дўстларини дўст тутмоқ.

– Иймоннинг қалъаси нечта?
– Иймоннинг қалъаси учтадир: фарзларни билиб амал қилмоқ; вожибларни билиб амал қилмоқ ва суннатларни билиб амал қилмоқ.

– Иймоннинг нуқсони нечта?
– Иймонга нуқсон етказадиган нарсалар учтадир: куфр, ширк ва шак-шубҳа. Исломда жаҳолат узр эмас!

– Мўъмин вафот этганида иймон қаерга кетади?
– Иймоннинг феъли жони билан қолади, иймоннинг ҳукми тани билан қолади.

(“Бидон” ва “Муҳиммот ал-муслимин”).

Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак?
ЖАВОБ:
25.3K views09:51
Ochish/sharhlash
2024-04-17 10:54:07
#Биласизми

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аҳбоблари кимлигини биласизми?

Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам йиғладилар. Атрофдаги инсонлар ҳайрон бўлиб: “Ё Расулуллоҳ, сизга нима бўлди, сизни нима йиғлатди”, деб сўрашди.
У зоти бобаракот: “Аҳбоб (дўст-биродар)ларимни соғиндим”, дедилар.

“Ё Расулуллоҳ, биз сизнинг аҳбобларингиз эмасмизми?”, дейишди.
У зот: “Йўқ, сизлар менинг асҳобларимсиз. Аҳбобларим эса мендан кейин келадиган кишилардир. Улар мени кўрмасалар-да, менга имон келтирадилар”, дедилар.

Беадад шукрки, Аллоҳ бизларга Ўзининг Расулига аҳбоб бўлиш бахтини берди. Буюк Эгамиз, биз ожизларни ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам соғинган аҳбоблар жумласидан қилсин! Омин!

Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак? ЖАВОБ:
26.9K views07:54
Ochish/sharhlash
2024-04-17 08:06:59
Аллоҳ шундай дейди: “Кимни мендан кўра кўпроқ севсанг, уни сендан оламан. “Усиз яшай олмайман”, дема – сени усиз яшатаман.
Вақтлар ўтади, соя бериб турган дарахтларнинг бутоқлари қурийди, сабр косанг тўлади, жонингдан деб билган ёринг бир кун душман бўлади, ўзинг ҳайратда қоласан, дўстинг душманга айланади, душманинг эса дўстга. “Бўлмайди”, деган ниманг бўлса барчаси бўлади. “Йиқилмайман”, дейсан йиқиласан, “Ҳайрон қолмайман”, дейсан ҳайратда қоласан – шундай ғариб бу дунё! “Ўлдим”, дейсан, яна яшайсан”.

Мавлоно Румий

Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак?
ЖАВОБ:
35.1K viewsedited  05:06
Ochish/sharhlash
2024-04-17 06:26:54 ​​ТАҲОРАТИ БОР-ЙЎҚЛИГИДА ШУБҲА ҚИЛИШ

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таҳорат қилгани аниқ, лекин таҳорати бузилган ёки бузилмаганида шубҳа қилган киши таҳоратли ҳисобланади. Таҳоратсиз эканини аниқ билган, таҳорат қилганми йўқми иккиланган киши эса таҳоратсиз ҳисобланади. Таҳоратда шубҳа қилиш масаласи “аниқ нарса, шубҳа билан кетказилмайди”, деган фиқҳий қоидага асосланади.

Агар таҳорат қилиши давомида бирор аъзосини ювган-ювмаганида шубҳа қилса, бу умрида биринчи марта юз бераётган бўлса, ўша аъзони ювади. Агар таҳорат асносида бундай шубҳа кўп марта юз берган бўлса, бу шубҳага эътибор бермайди.

Таҳорат қилиб бўлгандан кейин бирор аъзони ювиб-ювмаганлигида шубҳа қилса, бунга эътибор қилмайди (манбалар:“Фатовои ҳиндия”, “Хулосатул фатово” китоблари).
Шуни эслатиб ўтиш жоизки, бу ерда “шубҳа”, дегани гумони бир томонга устун келмаган ҳолатдир. Гумон бир томонга устун келса, ғолиб гумонга амал қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? ЖАВОБ:
25.9K views03:26
Ochish/sharhlash
2024-04-17 06:25:37
Атрофга назар солинг, синовга учраган кишидан бошқасини кўряпсизми, қийналганлардан бошқага шоҳид бўляпсизми, ҳар бир ҳовлида аза учун йиғловчилар бор, ҳар бир яноқда кўз ёши бор ва ҳар бир водийда Бану Саъд қабиласи бор. Мусибат фақат сизнинг атрофингизда ўралашмайди, маҳзунлик фақат сизнинг ортингиздан қувмайди ва йўқчилик ҳам фақат ўзингизга келмайди.

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
ЖАВОБ:
23.3K views03:25
Ochish/sharhlash
2024-04-17 06:24:21
ТАҲОРАТИ БОР-ЙЎҚЛИГИДА ШУБҲА ҚИЛИШ

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак?

ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/37616
23.4K views03:24
Ochish/sharhlash
2024-04-17 05:11:48 ​​ ​​Ибрат..

Бир йигит солиҳа, гўзал қизга уйланибди. Никоҳ куни ёш келинчак умр йўлдошига:
- Бегим! Аллоҳнинг амри ила сизга жуфти-ҳалол бўлдим. Энди менинг бош вазифам сизни рози қилиш. Умид қиламанки, сизга итоат қилишим - мени жаннатга киришимга сабаб бўлади. Онангизга итоат қилишингиз эса, сизнинг жаннатга киришингизга васила бўлади, иншаАллоҳ. Менда сизнинг ҳаққингиз кўп. Сизда эса онангизнинг ҳақлари кўп.
Бегим, мен сизга итоат қилишни Аллоҳ амридан бошқа ҳар нарсадан устун кўраман. Сиз ҳам ўз навбатида, онангизга итоат қилишни Аллоҳнинг амридан бошқа ҳар нарсадан устун кўринг. Шоядки, Аллоҳ барчамизни Ўзининг Жаннати Фирдавсига лойиқ кўрса!
Йигит ёшгина аёлининг гапларидан тўлқинланибди, унинг ақлу заковатидан хурсанд бўлибди. Ҳаётлари рисоладагидек гўзал кечибди.

Ҳикмат:«Аллоҳнинг юзидан бошқа нарса учун қилинган ишда, айтилган сўзда хайр йўқ!» Абу Бакр розияллоҳу анҳу.

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
ЖАВОБ:
33.7K views02:11
Ochish/sharhlash