Get Mystery Box with random crypto!

Расмий хабарлар I Официальные новости

Telegram kanalining logotibi rasmiy_xabarlar_official — Расмий хабарлар I Официальные новости Р
Telegram kanalining logotibi rasmiy_xabarlar_official — Расмий хабарлар I Официальные новости
Kanal manzili: @rasmiy_xabarlar_official
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 31.39K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.
Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2024-01-30 19:35:34
“Тараққиёт стратегияси” маркази “Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилганини эълон қилади.

Давлат дастури лойиҳасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг 5 та йўналиши бўйича 2024 йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар ва ишлаб чиқилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатлари белгиланмоқда.

Ҳужжат лойиҳасида ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-иқтисодий, экология, давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ, хавфсизлик ва ташқи сиёсат йўналишларида 2024 йилга мўлжалланган ислоҳотлар назарда тутилмоқда.

2024 йилги Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар ўз таклифларини Марказнинг махсус uzbekistan2030.uz онлайн портали орқали билдиришлари мумкин.

Муҳокамалар жорий йилнинг 9 февраль кунига қадар давом этади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
15.6K viewsedited  16:35
Ochish/sharhlash
2024-01-06 18:48:31
#Видеоролик

Ижтимоий тармоқлардаги диний материаллар: видео, аудио, матн ва бошқа турдаги контентларга "лайк" босганлик ёки бошқаларга “улашганлик” учун жавобгарлик борми?


Текширилмаган аудио-, фото- ва видеоматериалларни интернетдан юклаб олишга эҳтиёт бўлинг!

Ижтимоий тармоқлардаги текширилмаган диний мазмундаги материалларга “лайк” босиш ёки “улашиш”дан сақланинг!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
14.0K views15:48
Ochish/sharhlash
2023-12-31 21:59:36 2024 йил — «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилинди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек халқига йўллаган янги йил табригида маълум қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
19.9K views18:59
Ochish/sharhlash
2023-12-31 12:34:57
Янги йил байрамини беталофат ўтказиш ва фавқулотда вазиятларни олдини олиш юзасидан тавсифлар:

Носоз ёки қўлбола иситиш мосламаларидан фойдаланмаслик, стандарт талабларига жавоб берадиган иситиш мосламаларидан фойдаланиш ва уларни ишлаб чиқарган корхонанинг йўриқномасига амал қилиш.

Қаттиқ ёқилгида ишлатишга мўжалланган печларга газ мосламаларни ўрнатмаслик;

Газ иситиш мосламаларидан хавфсизлик автоматикалари орқали фойдаланиш.

Иситиш печлар ҳаддан зиёд қизиб кетмаслиги учун, ҳар 2 соатда ўчириб совутиш, ёнувчан материалардан печларни 50 см узоқликда жойлаштириш.

Хонада табиий газ ҳиди сезилганда, электр ёритиш чироқларини ёқмасдан, хонани тезда шамоллатиш чораларини кўриш ва зудлик билан "104" телефон рақами орқали авария хизматига хабар бериш.

Катта қувватга эга бир-нечта электр жиҳозларини битта электр тармоғи (розетка)ларига уламаслик.

Ис газидан заҳарланиш ва газ -ҳаво аралашмасининг чачақнашини олдини олиш мақсадида вақти-вақти билан деразаларни очиб хонадаги ҳавони алмаштириб туриш.

Ёш болаларни назоратсиз қолдирмаслик ҳамда хоналарни иситиш ва кийимларни қуритиш учун газ плиталардан фойдаланмаслик.

Хонодонда ўрнатилган сунъий арчаларни тез ёнувчан буюмлар билан безатмаслик, безатиш электр чироқларини ёқиб назоратсиз колдирмаслик, арчани олдида очиқ оловдан фойдаланмаслик.


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда ФВВ Фавқулодда вазиятлар муаммолари ва ёнғин хавфсизлиги илмий тадқиқот институти бошлиғи Собир Жўраев маълум қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
19.2K views09:34
Ochish/sharhlash
2023-12-08 07:01:19

#dron_shou

7-декабр куни Тошкент шаҳридаги "Янги Ўзбекистон боғида дронлар шоуси бўлиб ўтди!

Дронлар шоуси 8-декабр Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-йиллиги муносабати билан ўтказилди.
13.3K viewsedited  04:01
Ochish/sharhlash
2023-12-07 17:49:40
Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление народу Узбекистана

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
13.3K viewsedited  14:49
Ochish/sharhlash
2023-09-16 11:08:22 1 октябрдан кучга кирадиган ёқилғи-энергетика ресурсларининг янги тарифлари тасдиқланди. Аҳоли учун тарифлар ўзгаришсиз қолди.

“Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.

Электр энергияси тарифлари ОКМК, НКМК, “Ўзметкомбинат” ва бюджет ташкилотларига 1 кВт соат 1 000 сўм, бошқа ташкилотларга 900 сўм деб белгиланди.

Табиий газ тарифлари эса ОКМК, НКМК, “Ўзметкомбинат” ва бюджет ташкилотларига 1 куб метр учун 1 800 сўм, бошқа ташкилотлар учун 1 500 сўм бўлиши таклиф этилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
16.1K views08:08
Ochish/sharhlash
2023-09-03 09:30:13
"Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз!" шиори остида югуриш мусобақаси ўтказилди

3 сентябрь куни
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Навоий, Бухоро, Қоровулбозор, Қарши, Ғузор, Термиз, Гулистон, Нурафшон, Андижон, Наманган, Фарғона, Хива ва Нукус шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган "Янги Нафас" оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.

Республика бўйлаб 100 мингга яқин ҳаваскор югурувчилар ушбу оммавий спорт мусобақасида иўтирок этди.

Тошкент шаҳрида "Ҳумо Арена" спорт майдони ўтказилган оммавий югуриш мусобақасига 7000 дан зиёд иштирокчи қўшилди, улар орасида Тошкентнинг 50 та олийгоҳидан 3000 га яқин талаба ҳам қатнашди.

Тадбир ташкилотчилариЁшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, иштирокчи шаҳарларнинг ҳокимликлари, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ҳамда Енгил атлетика федерацияси.

Тошкентдаги оммавий югуриш мусобақасининг дастурига 3 км ва 10 км масофалик иккита дистанця киритилди. Қолган шаҳарларда "Янги Нафас" спорт ҳаракатининг ягона рамзий масофаси 3 км ни ташкил қилди.

Шунингдек, 30 та чет эл давлатидан вакиллар ҳам ушбу кенг кўламли спорт байрамига қўшилди.

Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон спорт югуриш клубларидан қарийб 400 нафар иштирокчи "Янги Нафас" оммавий югуриш мусобақасини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташриф буюрдилар.

"Янги Нафас" ғолиблари учун ташкилотчилар томонидан пуллик мукофот фонди ва оммавий югуриш мусобақасининг рамзи туширилган эсдалик совғалари ажратилди.

Мусобақа етакчиларини тантанали тақдирлаш учун "Миллий Боғ"да махсус тантанали оқшом ташкил этилди.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
46.4K views06:30
Ochish/sharhlash
2023-07-07 19:23:21
Эртага "Сукунат" куни

Бугун муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясида президентликка номзодлар учун белгиланган сайловолди ташвиқотнинг охирги куни.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг тегишли моддаларига кўра сайлов куни ва овоз бериш кунига бир кун қолганда ташвиқотга йўл қўйилмайди.

Шу билан бир қаторда, сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш (ҳаммага маълум қилиш), шу жумладан ахборот тармоқларига, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш тақиқланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
784 views16:23
Ochish/sharhlash
2023-07-07 10:38:05
Инфографика: 2017-2022 йилларда Ўзбекистонда қора металлургиянинг ривожланиши

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази инфографикасида Ўзбекистонда қора металлургиянинг 6 йил давомида ривожланиш динамикаси келтирилган.

Сўнгги йилларда қора металлургияга ихтисосликдаги юзлаб янги корхоналар пайдо бўлди, уларда 45 минг киши меҳнат қилмоқда. Соҳага алоқадор корхоналар сони 450 тадан ошди.

2017/2022 йилларда Ўзбекистонда ишлаб чиқариш ҳажми 744,2 минг тоннадан 1171,6 минг тоннага ошиб, 57,4 фоизга ўсди.

Агар 2017 йилда мазкур тармоқда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 15,4 трлн сўмни ташкил этган бўлса, 2022 йилга келиб бу кўрсаткич 106,4 трлн сўмга етди.

Халқаро қора металлардан тайёрланган маҳсулотлар бозоридаги юқори рақобат муҳити шароитида мамлакатимиз металлурглари экспорт ҳажмини ошириш борасида катта ютуқларга эришишди. Сўнгги 6 йилда экспорт ҳажми 40 фоиздан ортиққа ўсиб, 152,8 млн доллардан 215,1 млн долларга етди.

Видео

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
6.0K views07:38
Ochish/sharhlash